July 11, 2020

“Ford” бренди муваффақияти тарихи

Омадли тадбиркор, инноватор ва муҳандис сифатида номи тарихда қолган Генри Форд Эдисон, Рокфеллер, Морган сингари “Америка қурувчилари” билан тенгдошдир.

Генри Детройт яқинидаги фермада туғилган, ота-онаси Ирландиядан бўлиб, оилада ундан ташқари яна 6 та фарзанд бор эди. Генрининг отаси бундай катта оилани таъминлашга имкони ҳам, пули ҳам етарли эди ва ўша ҳудудда бой оила ҳисобланарди. Генри икки марта муҳандис бўлиб ишлаш учун Детройтдаги фермадан қочишга ҳаракат қилди. Биринчи марта у 16 ёшида шаҳарга қочиб кетди ва кундузлари вагон ишлаб чиқариш корхонасида ишлади. Тунги сменада эса кичик устахонада соатларни таъмирлаш билан шуғулланди.

1903 йилга келиб Генри тадбиркор сифатида ўзининг “Ford” компаниясига асос солди ва бизнесни ривожлантириш учун беш инвестордан 28 минг доллар сармоя олди. Шу тариқа Форд дунёда биринчи бўлиб 1913 йил 16 августда ишга туширилган классик йиғиш линиясидан фойдаланган ҳолда машҳурликка эришди. У ишчилар синфи учун машиналарни арзон қилишга интилиб, ишлаб чиқаришда қиммат материаллардан воз кечади. Аммо бу етарли эмас эди ва Форд ишлаб чиқариш жараёнини тубдан ўзгартиришга қарор қилади. Самарадорликни ошириш учун “Ford Motors” заводида конвейер йиғиш усули жорий этилади ва конвейерларнинг ўзлари камар даражасига кўтарилади. Бу эса ишни анча қулайлаштиради. Бундан ташқари, юк кўтариш ускуналари ва кабеллар ишлаб чиқариш линиясига ўрнатилади, бу двигателлар ва автомобилнинг оғир қисмларини анча тез ҳамда кам сонли одам билан кўтаришга имкон беради.

1922 йилдан бери “Ford Motor Company” “Lincoln” брендининг эгаси бўлиб, унинг номи остида ҳашамдор автомобиллар ҳали ҳам муваффақиятли ишлаб чиқарилмоқда. 1939 йилда компания “Mercury”брендини яратди, унинг остида ўрта нархдаги автомобиллар ишлаб чиқарилди, аммо айрим сабабларга кўра ундан воз кечишга қарор қилинди ва 2010 йилда бренд ўз фаолиятини тўхтатди.

1986 йилда компания томонидан “Aston Martin” инглиз бренди сотиб олинди. 2007 йилнинг иккинчи чорагида “Ford Motor Company” “Aston Martin” бўлинмасини 925 миллион долларга инвесторларнинг консорциумига сотди. 1990 йилда “Jaguar” томонидан 2,5 миллиард долларга ва 2000 йилда “Land Rover” 2,73 миллиард долларга, 2008 йилда эса Ҳиндистоннинг “Tata Motors”компанияси сотиб олган. Иккала марканинг нархи 2,3 миллиард долларга тенг.

“Volvo” автомобиллари 1999 йилда сотиб олинган. 2010 йил 29 мартда Хитойнинг “Zhejiang Geely” компанияси “Ford Motor Company”дан “Volvo”русумли автомобилларни 1,8 миллиард долларга сотиб олиш тўғрисида келишувга эришганини эълон қилди. Швед компаниясининг ривожланиши учун барча интеллектуал ҳуқуқлар, режалаштирилганидек, Volvoʻда қолади. Битим 2010 йил август ойининг бошида ёпилди.

“Ford Motor Company”, шунингдек “Kia Motors” корпорацияси ва “Mazda Motor Corporation” каби бошқа компанияларда ҳам улушга эга.

2019 йил апрель ойида компания Американинг стартапига тахминан 500 миллион доллар сармоя киритиб, электр пикаплари ва автоуловларини ишлаб чиқарадиган “Rivian Automotive” билан шартнома тузди. Худди шу йили Форд “EcoGuide” деб номланган янги тизимни ишлаб чиқди. Бу тизим ҳайдовчиларга ёқилғини тежашга ёрдам беради.

“Ford Motor Company” 100 йилдан ортиқ вақт мобайнида Форд сулоласи вакиллари томонидан бошқариб келинади ва бу дунёдаги энг катта оилавий компаниялардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, “Ford Motor Company”— бу Нью-Йорк фонд биржасида рўйхатдан ўтган, очиқ савдога қўйилган компания ҳамдир. 2010 йил октябрь ойидан Форд оиласи компания акцияларининг 40 фоизига эгалик қилади. Компаниянинг директорлар кенгаши раиси – кичик Уильям Форд, президенти эса Марк Филдс.