July 11, 2020

“Lacoste” бренди тарихи

Кийим-кечаклар, спорт анжомлари ва буюмларини безаб турадиган тимсоҳ белгиси бугун дунёга маълум ва машҳур “Lacoste” брендининг тимсоли ҳисобланади. Кийим-кечаклар, спорт анжомлари ва буюмларини безаб турадиган тимсоҳ белгиси бугун дунёга маълум ва машҳур “Lacoste” брендининг тимсоли ҳисобланади.

Бренд тарихи 1933 йилга бориб тақалади — таниқли француз теннисчиси Рене Лакост номи билан боғлиқ. Аммо ушбу брендни яратиш ғояси анча олдинроқ пайдо бўлган. 1926 йилда дунёнинг биринчи ракетка устаси ва “Катта дубулға” мусобақасининг саккиз карра чемпиони Рене Лакост АҚШ очиқ чемпионатида ғайриоддий тарзда майдонга чиқади. Оқ енги узун кўйлак ва трикотаж пуловер ўрнига Лакост уч тугмачали енги калта либос кияди ва унда бежирим пахтали ёқа бор эди. Шу пайтдан бошлаб, “Polo” деб номланган ушбу кийим теннис ўйнаш учун идеал вариантга айланади: мато терининг нафас олишига имкон берадиган ва тез қурийдиган эди, кесилган енгли поло ҳаракатга халақит бермасди. Рене Лаcостнинг поло кўйлаги шу қадар машҳур бўлиб кетдики, Франциядаги энг йирик трикотаж фабрикаси эгаси Андре Хаус шу асосда “Lacoste” номи билан танилган “La Société Chemise Lacoste” брендини яратишга қарор қилди.

Компания ўз фаолиятини “L.12.12” номли биринчи полосини чиқаришдан бошлайди. Мода тарихида биринчи марта бизнес шериклар компания логотипини маҳсулотларнинг орқа томонига эмас, балки олд томонига жойлаштиришга қарор қилишди.

Тимсоҳнинг ўзи тасодифан пайдо бўлмаган. Теннисчининг француз теннис жамоаси сардори Алан Мур билан баҳси натижаси бу. Гап шундаки, Бостонда бўлиб ўтадиган Девис кубоги олдидан Лакост ва Мур бир дўконда тимсоҳ сурати туширилган сумкани кўришади. Рене Лакост шеригидан мусобақадаги рақибини мағлуб эта олса, ушбу сумкани совға сифатида олиб беришини сўрайди. Афсуски, Лакост мағлубиятга учрайди, аммо жасурлиги ва майдондаги қатъийлиги учун у “аллигатор” лақабини олади. Кейин бренднинг ҳар бир маҳсулотида тикилган афсонавий тимсоҳни чизган рассом, теннисчининг яқин дўсти — Роберт Жорж эди.

ХХ аср 50 йилларининг бошида мазкур бренд “Lacoste” — баркамол спортчининг мақоми рамзи” шиори остида Америка бозорига кириб келди ва “Izod” бренди билан бирлашди. 1951 йилда компания нафақат одатдаги оқ, балки рангли пололарини ҳам чиқаришни бошлади. Муваффақият кутишни талаб қилмайди. Поло теннис ўйнаш учун нуфузли спортчиларга бепул берилди: Жон Кеннеди, Дуайт Дэвид Эйзенхауэр ва Бинг Кросби… Шу тариқа тобора машҳур бўлиб бораётган тимсоҳ эмблемали пололарга талаб кучайди.

Ўтган асрнинг 90-йилларида “Lacoste” пололари оммалашиб, ҳатто арзон “Wallmart” дўконлар тармоғида ҳам сотила бошлади. Бироқ, компания ўзининг обрўсини қайтаришга қарор қилади, кийимларнинг янги тўпламларини яратади, эркаклар ва аёллар учун янги атирлар чиқаради ва Нью-Йоркнинг энг ҳашаматли кўчаларида дўконлар очади. “Lacoste” бренди теннис, гольф мусобақалари ва таниқли спортчилар номи билан боғланади.

2001 йилда Кристоф Лемер компаниянинг бадиий директорлик лавозимига таклиф қилинди ва 2010 йилда бу ўринни португалиялик дизайнер Фелипе Оливейра Баптиста эгаллади. Уларнинг ижоди туфайли бренд соғлом турмуш тарзи тимсолига айланди ва ҳақиқий мухлисларга эга бўлди.

Бугунги кунда компанияни Рене Лакостнинг набираси — Филипп бошқаради. Кийим-кечак, пойабзал, аксессуарлар ва атир-упалардан ташқари “Lacoste”белгиси заргарлик буюмлари ва спорт анжомларини ҳам безамоқда.

“Lacoste” замонавий мода оламидаги дизайнерлар, рассомлар ва таниқли шахслар билан фаол ҳамкорлик қилади. Ушбу ҳамкорлик туфайли “Polo of the Future”, “Lacoste Pink Croc Collection”, “Campanas + Lacoste Limited Edition”, “10 Corso Como X Lacoste” сингари ажойиб тўпламлар ва лойиҳалар пайдо бўлмоқда.