“Marvel”нинг муваффақият тарихи
“Marvel Comics” Америка комикслар компанияси “Фикрлар уйи” деб номланади. Унинг асосчиси Мартин Гудман, кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган арзон "Pulp” журналларининг ношири эди. Унинг биринчи маротаба “Marvel Comics деб номланган комикс қаҳрамонлари “Оловли одам” ва қаҳрамонга қарши Nemor денгизчи эди. Компаниянинг ўзи дастлаб “Timely Comics” деб номланган. Комикс шу қадар муваффақиятли чиқдики, унга бўлган талаб кутилганидан ошиб кетди ва уни нашр этиш учун компаниянинг ўз маблағлари йўқ эди, шунинг учун бошқа компания жалб қилиниши керак эди.
Гудмен (Martin Goodman)нинг бизнесини кенгайтириш учун ёрдамчилар керак эди. Улардан бири 17 ёшли Стэн Ли исмли Гудменнинг қариндоши бўлиб, кейинчалик у “Marvel Comics”га раҳбарлик қилади. Стэн Ли жуда истеъдодли ва унинг келажаги порлоқ эди.
Гудмен 1972 йилда нафақага чиқади ва унинг ўрнини Стэн Ли эгаллайди. “Marvel” га эса янги бош муҳаррир келади. Ўша вақтда комик китоблар саноати таназзулга юз тутаётган эди. Комиксларнинг асосий мавзуси яна даҳшат, фантастика, жиноятчилик, сатирага айланади. 1973 йилда “Marvel”сотуви камая бошлайди. Илгари фақат газета дўконлари орқали тарқатиладиган комиксларни эндиликда алоҳида дўконлар тармоғининг очилиши туфайли сотувларни қайта тиклашга эришилди. 70-йилларнинг ўзида “Marvel” телевизорга чиқишни бошлади ва ўз қаҳрамонлари, хусусан, Ўргимчак-одам, яшил ҳайвон Ҳалк билан мултфилмларни намойиш этди.
Янги минг йилликнинг бошланиши ниҳоят “Marvel”нинг муваффақиятсизликларига ва “DC” комиксларининг ҳукмронлигига чек қўйди. 2001 йилда компания Comics Code ички цензура тизимидан чиқди, бу эса ўз таркибига нисбатан уларнинг қўлларини бўшатди. “Marvel” яна бир бор ўзларининг қаҳрамонларини қайта ишга туширди ва яна X-Men ва Ўргимчак одам ҳақида муваффақиятли ва юқори бюджетли фильмлар билан яна экранларга чиқди.
2009 йилда компания “The Walt Disney Company” билан шартнома имзолади ва АҚШнинг энг йирик медиа-магнати таркибига кирди. Бугунги кунда “Marvel” комикслар бозорининг 45 фоизини эгаллаб олган ва “DC”ни ютган энг йирик комик китоб нашриётидир.
“Marvel” фильмлари орқали жуда кўплаб фанатлар учун кўнгил очиш комикслари — замонавий машҳур маданиятнинг муҳим элементига, махсус маданий муҳитга айланди ва янада ривожланди. Улар туфайли, ўсмирлар илм-фанга муҳаббатлари ошди. Улар туфайли зўравонлик, ирқчилик, қашшоқлик ва масъулият каби юқори ижтимоий мавзуларига бағишланган муаммолар, фестиваль экранидаги фильмлардан катта экранлардаги фильмларга кўчди. Уларнинг шарофати билан сериалларнинг чизиқли конвейерлари янада ривожланган ва ўйланган коинотга йўл очиб бера бошладилар. Уларнинг шарофати билан дунёнинг турли бурчакларидан миллионлаб одамлар умумий бир воқеада иштирок эта олишди. “Marvel” бундай имкониятдан фойдалангани уларга катта муваффақият келтирди.