Омадсизлик ортидан келган омад ёхуд “Nutella” бренди нима сабабдан тез муваффақият қозонган?
Болалар ва катталар учун севимли “Nutella” номли шоколад-ёнғоқни ким ўйлаб топганлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ушбу ихтирочининг исми Пьетро Ферреро бўлиб, у асосан қандолатчиликка ихтисослашган Ферреро озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниялардан бирини яратган. Биз ушбу компаниянинг Raffaello, Mon Cheri ва Ferrero Roshen ширинликлари, шунингдек, Kinder Surprise ўйинчоқли шоколад ва Kinder маҳсулот ассортименти билан яхши танишмиз.
“Nutella”нинг ўзи қизиқарли тарихига эга. Кўпгина катта ихтироларда бўлганидек, ширин паста яратиш ғояси тасодиф туфайли пайдо бўлган.
1946 йилда Италиянинг Кунео вилоятида туғилган Пьиетро Ферреро Италиянинг шимолидаги Альба шаҳрида новвойлик билан шуғулланади. Ўзининг қайтариб бўлмайдиган тасаввурлари ва озиқ-овқат тажрибаларини яхши кўрганлиги сабабли Пьиетро ўз дўконини қандолат дўконига айлантирди. У бўш вақтини харидорларни янги ва хилма-хил маҳсулотлар билан хурсанд қилиш учун турли хил ингредиентлар билан тажриба ўтказарди. Бунда унга Пернинг хотини ва акаси Жованни ёрдам берган.
Иккинчи Жаҳон Урушидан кейин Италияга какао етказиб бериш чекланган эди ва шоколадли қандолатчилик ишлаб чиқаришни камайтирмаслик учун Пьиетро Ферреро Италиядаги бор ресурсларидан келиб чиқиб нарсалардан фойдаланишни бошлайди. Худди шу 1946 йилда у қовурилган ўрмон ёнғоғи ва какао мойидан тайёрланган юмшоқ шоколадни кашф этди. Шоколад “Janduya” (“Gianduja”, “Giandujot”) деб номланади.
Биринчи “janduya pastasi” ингичка фольга билан ўралган майда брикетлар кўринишида ишлаб чиқарилган бўлиб, унда пиемонталик деҳқон аёл иккита қувноқ болани қучоқлаган расми гавдаланган. Бу чиндан ҳам ўзига хос ва тежамкор иш эди. Ҳатто Альба шаҳрининг энг камбағал аҳолиси ҳам шоколадни сотиб олишлари мумкин эди, шоколад жуда мазали, тўйимли ва қониқарли эди. Ўша пайтларда италиялик оналар janduya'ни ингичка бўлакларга бўлиб, болалари учун ширин сендвичлар тайёрлай бошладилар. Бора-бора janduya энг севимли шоколадга айланди.
Уч йил давомида шоколад нафақат маҳаллий харидорларни, балки Италиянинг Пьемонт вилоятини одамларини ҳам ҳайратда қолдирди. Пьиетро доимий равишда ўзининг устахонасида таркибий қисмлар билан тажриба ўтказди, унинг устахонаси ҳақиқий лабораторияга айланди. Паста маҳсулотлари ўсди, кун сайин тобора оммалашиб борди. Ёзнинг жазирама кунларидан бирида Ферреро оиласи маҳаллий ҳокимиятдан шаҳар байрами учун йирик партиялар ишлаб чиқариши учун муҳим буюртма олди. Пьиетро ўзининг содиқ ёрдамчилари билан яқинлашиб келаётган байрам учун юзлаб мазали, тўйимли ширинликларни тайёрлади ва хотиржам уйқуга кетди.
Бироқ ўша куни эрталаб барча ширинликлар партияси иссиқдан эриб кетди! Доимий оптимист ва қувноқ одамга тақдирнинг нохуш зарбалари билан «келишиш» қийин эди. Ёзги жазирама маҳаллий байрам учун тайёрланган энг катта маҳсулот партиясини йўқ қилди. Энди Пьиетро ўйлай бошлади, унинг фикрича, у ўлгунигача оддий нонвой бўлиб ўтади. Тортлар нобуд бўлди, лекин пирожний ва хамир овқатлар ҳеч бўлмаганда ... Ва шунда унга ажойиб фикр келди! У хотинига нонни тезда кесиб ташлашни, патнисга янги пирог ва бошқа хамир солишни буюрди.
Бир соат ўтгач Пьиетро меҳмонларга “шоколад сендвичи”ни татиб кўришларини таклиф қилди. У ўшанда janduya'ни нон устига суртиб қўйганди холос. Бироқ бу ишдан кейин шоколадни ейишни бошлаган болаларни қулоқларидан ҳам тортиб бўлмай қолди! Маҳсулот сотилди ва даромад кутилганидан анча катта бўлди.
Ўша ёз оқшомида Пьиетро бошидан кечирган «даҳшатли иш» дунёда мисли кўрилмаган одат бўлиб қолди. Ҳар ёзда улкан компаниялар уч ой давомида шоколад маҳсулотларини етказиб беришни тўхтатиши керак эди. Иссиқ ҳаводан қўрқиш, Ферреронинг яна бир таниқли ихтироси – Raffaello ширинликларини дунёга келишига сабаб бўлди.
Пьиетро ўзининг лабораториясида бир нечта ёйилган пирожнийларни узоқ вақт давомида ўрганиб, пасталарни кўпайтиришга ҳаракат қилди. У махсус адабиётларни ўқиди, таркибий қисмларни ўзгартирди, какао, ёғ ёки ванилни қўшди.
Олти ой ўтгач, “Janduya kremi” пайдо бўлди, унда жуда оз миқдордаги какао бор ва у арзон эди. Муваффақият кутилгандан ҳам ошди! 1946 йил февралга келиб Пьиетро янги ихтиродаги маҳсулотдан 2700 кг сотди. Крем бутун Италияни забт эта олди.
Пьиетро акаси билан биргаликда ўз брендини ишлаб чиқишда давом этди. 1951 йилда janduya шоколад креми “Supercrema” (Superkrem) деб номланди ва у шиша банкаларда сотила бошлади. 12 йилдан сўнг, 1963 йилда Пьиетронинг ўғли Мишел паста рецептини бироз ўзгартиради ва у учун бошқа номни ўйлаб топди. Мишел ҳозирги “Nutella”ни кашф қилганди ўшанда. Маҳсулотнинг биринчи идиши 1964 йил 20 апрелда Альба шаҳридаги Ферреро фабрикасидан мижозлар томон йўл олди. Маҳсулот Европада катта муваффақиятга эришди ва ҳозиргача бутун дунёда машҳур бўлиб келмоқда.
Nutella ҳақида қизиқарли маълумотлар
- Италияда йилига 179 минг тонна ёки ярим миллиарддан ортиқ банкада “Nutella” ишлаб чиқарилади. Агар бу банкаларни бир қаторга қўйиб чиқса, улар бутун Ер шарини бир марта айланиб чиқишга етиши мумкин экан.
- Агар сиз бир кун давомида дунёда ишлаб чиқариладиган “Nutella”нинг барча банкаларини бир-бирига қўйсангиз, унда уларнинг баландлиги 492та “Эйфел”га тенг бўлади (160 километр).
- Ватани Италия бўлган “Nutella” ҳозир 75 мамлакатда сотилмоқда.
- “Nutella” кунига бағишлаб Нутеллавил виртуал шаҳрига асос солинган. Шаҳар веб-сайтининг мазмуни шеърлар, рецептлар ва расмларда тўлиқ “Nutella”га бағишланган.
- 2009 йил февраль ойида Facebook одамлар энг кўп ташриф буюрган саҳифаларнинг рейтингини эълон қилди. Учинчи ўринни деярли 3 миллион мухлис жамлаган “Nutella” саҳифаси эгаллади (биринчи ва иккинчи ўринларни АҚШ президенти Барак Обама ва Coca-Colaэгаллади).
- Бутунжаҳон “Nutella” куни 2007 йилдан бошлаб ҳар йили 5 февралда нишонланади. Ушбу байрамни яратиш ғояси, табиийки, Италияда туғилган ва у ерда энг фаол тантаналар бўлиб ўтади.
- 2008 йилдаги футбол бўйича Европа чемпионатида арафасида Италияда мамлакат спорт формасини «кийган» оғирлиги 850 грамли “Nutella”шиша идиши сотувга чиқди. Ушбу пакетнинг муомаласи атиги 3,5 миллион қутичани ташкил этди ва у фақат 2008 йил май ойида сотилди.
- Пастанинг реклама шиори — “Che mondo sarebbe senza “Nutella”? ( “Nutella”сиз дунё қандай бўлар эди?) деб номланади.
- Италияда“Nutella” маданий ва ижтимоий ҳодисага айланди. У ҳақида китоблар ёзилган.
- “Nutella”нинг ҳар бир 400 граммида 50 та ёнғоқ ва ярим стакан сут мавжуд.
- “Nutella” Европада шиша стаканларда, Америкада эса пластикада сотилади.
Nutella бугунги кунда гигант компанияга айланиб улгурган. Маҳсулот “Forbes” журналининг 2007 йилдаги «ўнта ғоялар» орасида биринчи ўринни эгаллади ва бу унинг яратувчиларига миллиардларни олиб келди. Пастанинг таркибий қисмлари кўпчиликка маълум бўлсада, аниқ Nutella рецепти Ферреро оиласи томонидан қатъий сақланади. Бугунги кунда бу қоидага ҳатто Coca-Cola ҳам амал қилади.