August 29, 2020

“Oracle” ​ асосчиси Ларри Эллисоннинг муваффақият сири

Ларри Эллисон (Lawrence Joseph Ellison)​ — таниқли америкалик бизнесмен, йирик акциядор ва 2014 йилгача “Oracle IT Corporation”​да бош директор лавозимида фаолият юритган. У дунёдаги энг бой одамларнинг ўнталигидан жой олган. “Forbes”​ рейтингида 2019 йили 62,5 миллиард доллар билан 7-поғонани банд этган. 2020 йил февралига келиб бизнесменнинг капитали янада ошди — у 69,4 миллиард доллар маблағи билан сайёрадаги энг бой одамлар бешлигига кирди.

Болалиги ва оиласи

Ларри Эллисон Иккинчи жаҳон уруши пайтида 1944 йил 8 июнда Нью-Йоркнинг Бронкс шаҳрида туғилган. Онаси Флоренс Спеллман яҳудий миллатига мансуб иммигрант эди. У 19 ёшида Ларрини дунёга келтирган. Миллиардернинг генетик отаси ҳақида маълумотлар жуда кам — исми номаълум, бир қатор манбалар унинг АҚШ Қуролли Кучларида хизмат қилгани ҳақида хабар беради.

Ёлғиз она пневмонияга чалинган 9 ойлик гўдагини парвариш қила олмай, уни Чикагода яшайдиган холаси Лили Спеллман Эллисон қарамоғига беради. Бўлажак IT магнатининг болалиги Американинг учинчи йирик мегаполисидаги кичкинагина 2 хонали квартирада ўтди. 12 ёшида Ларри она деб юрган аёл аслида холаси, ота деб атагани эса поччаси эканини тасодифан билиб қолади.

Эллисон фамилияси Ларрининг асраб олган отаси — Льюисга тегишли. Ларри онасини, яъни холасини илиқ хотиралар билан эслайди, аммо отасини “ҳаётдан кўнгли қолган пессимист ва конформист” деб атайди. Буюк Депрессия йилларида Льюис Эллисон кўчмас мулкдан айрилиб, камтарона жамоат уйларида аудиторлик фаолиятини олиб борди. У асраб олган ўғлида ўз-ўзига нисбатан ишонч ҳиссини ривожлантириш ўрнига хатоларини масхара қилди.

Мактаб йиллари

Ларри бошланғич синфларни Чикагодаги мактабда ўқиди. У ақлли, диққат-эътибори кучли кичкина бола эди. Ўқитувчилар Ларрини «қобилиятли, аммо ҳар доим ҳам фаол эмас» деб таърифлашган. Ларри аниқ фанларга қизиқарди, айниқса, математикани яхши кўрган. У мактаб ўқув дастурида кўзда тутилмаган масалалар: қора туйнукларнинг келиб чиқиши ва космик кемани қандай қуриш кераклиги билан қизиқади. Ларри спортга ҳам бефарқ эмас эди, волейбол, хоккей ва сквошни яхши ўйнарди.

Университет йиллари: тугалланмай қолган олий маълумот

1962 йилда 18 ёшли мактаб битирувчиси Эрбана-Шампейн​даги Иллинойс​университетининг талабаси бўлди. Университет мамлакат таълим тизимида энг яхши олий ўқув юрти бўлиб, муҳандислик ва информатика соҳасида мукаммал сабоқ берилган. Ларри 1-курсни муваффақиятли тугатди, лекин 2-курсдан кейин имтиҳон топширмади ва университетдан ҳайдалди. 1964 йил май ойида ўгай онаси вафот этди, шунинг учун у тушкунликка тушиб, университетни тарк этишга қарор қилганди.

Ёзда Шимолий Калифорнияга жўнайди ва Чикагога қайтиб, АҚШнинг энг нуфузли ва академик жиҳатдан юқори университетларидан бири сифатида тан олинган хусусий университетга киради. Аммо Эллисон физика ва математикадан диплом ва илмий даражага эриша олмайди: биринчи семестрдан сўнг у университетни ташлайди. Чикаго университетида қисқа муддатли тадқиқотлар Ларрига таъсир қилди — университет талабаси сифатида у компьютер технологиялари билан биринчи бўлиб танишган.

Айтиш керакки, Ларри Эллисоннинг таржимаи ҳоли тугалланмаган олий маълумот муваффақият учун тўсиқ бўлолмаслигини исботлайди.

1966 йилда Ларри Беркли шаҳри (Калифорния)га кўчиб ўтди. У ҳашаматли нарсаларга қизиқа бошлади. Феруза рангдаги Ford Thunderbird​ автомобилини (T-Bird​ деб номланувчи) сотиб олди ва у бошқа шаҳарга бахт излаб кетди.

У биринчи марта 1967 йилда бандлик агентлигида ишлаган 23 ёшли бўлажак рафиқаси билан учрашади. Ларри иш жойини кўп маротаба ўзгартиради, у “Wells Fargo & Company” ​ банк холдинг компаниясида, “Amdahl Corporation”​да ишлайди. 1973 йилда “Ampex” ​электрон ва электр компаниясидан иш топади. Айнан шу ер Ларри Эллисон муваффақиятли йўлининг остонасига айланди. Марказий Разведка бошқармасининг топшириғи билан “Ampex”​ маълумотлар базаларини яратиш устида ишлади ва ушбу лойиҳада “Oracle”​ код номи билан дастурчи лавозимида фаолият юрита бошлади.

Компаниянинг асоси

Эллисон IBMʼ​ни ортда қолдиришга ва компанияда тайёр маҳсулот технологиясини жорий этишга қарор қилди. Компаниянинг устав капитали 2000 АҚШ долларини ташкил этарди: Эллисон 1200 АҚШ доллари миқдорида сармоя киритди ва 800 доллар Miner ва Oates​ ўртасида тенг тақсимланди. Лаборатория ҳаммуассиси тижоратга алоқадор маълумотлар базасини яратиш устида иш бошлайдилар, уни ишлаб чиқиш учун 2 йил керак бўлди. Кодни ёзиш учун Ларри компаниянинг биринчи ёлланган ишчиси — Брюс Скоттни таклиф қилди. Эллисон қобилиятли ва тасаввурга эга сотувчи эди: тайёр маҳсулот ҳали кўрилмасдан туриб, у потенциал харидорларни қидириш ишларини бошлаб юборган эди.

Маҳсулотни ишлаб чиқариш: ақлли маркетинг ҳаракати

Объектга оид DBMS Oracle v2ʼ​нинг чиқарилиши 1979 йилда амалга оширилди. Тақдим этилган маълумотлар базаси биринчи версия бўлса ҳам, у Oracle v2 ​ сифатида рақобатчилардан ажралишни таъкидлаб, биринчи маҳсулот ёмон эмаслигини кўрсатди. Дастурий таъминот рақобатбардош бўлиб чиқди: SQL​ сўровлар тилини қўллаб-қувватлади ва ишнинг юқори тезлиги билан ажралиб турди.

Биринчи харидор АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг базаси бўлди. Кейин Oracle v2ʼ​ни Марказий Разведка бошқармаси сотиб олади. Уларнинг ушбу дастурий таъминоти давлат манфаатларини ҳимоя қилади, деб даъво қилиши янги маҳсулот учун энг яхши реклама кампаниясига айланади. Эллисон мустақил равишда маълумотлар базасини яратади, ундан фойдаланишни ўргатади ва мижозларга маслаҳат беради. 1980 йилда компаниянинг даромади 1 миллион долларни ташкил қилди.

Қандай қилиб миллионер бўлди?

1986 йили 12 мартда Эллисон ва ҳаммуассислари NASDAQ​ Америка фонд биржасида компаниянинг IPOʻ​сини ўтказдилар. Оммавий бошланғич савдо доирасида ҳатто 10 ёшга ҳам тўлмаган “Oracle”​ 31,5 миллион доллар йиғди. Бойлиги 185 миллион долларни ташкил этган Ларри Эллисоннинг исми “Forbes” ​саҳифаларида пайдо бўлди.

90-йилларнинг машаққатлари

Ларри таъкидлаганидек, «бизнеснинг ажойиб хатоси» 90-йилларнинг бошларида компанияни судга етаклаб келди. Компания ўз сотувчиларига жорий чоракда бўлғуси савдоларни қайд этишга рухсат бергач, шу нарса маълумотларнинг бузилишига олиб келади. 1990 йилда “Oracle”​ компаниясининг даромади харажатлардан ошиб кетади, 1991 йилда унинг савдоси 80 фоизга тушиб, компания банкрот бўлишига ярим қадам қолганди.

Эллисон вазиятни эҳтиёткорлик билан баҳолади. «Бизнес одамлардан кўра муҳимроқ» деб ҳисоблаб, 400 ходим (ходимларнинг ўндан бири)ни ишдан бўшатди. «Менда бошқа танлов йўқ эди», дея эслайди Эллисон. У қаттиққўллик билан олиб борилган кадрлар сиёсати компанияни қутқаради, деб ўйлайди. Янги менежмент жамоаси компанияни аввалги юксакликка қайтарди. 90 йилларнинг ўрталарида dot.com​ портлаши “Oracle”​нинг савдоси ўсишига олиб келди: янги ташкил этилган фирмаларга маълумотлар базалари керак эди ва Эллисоннинг маҳсулотига талаб ошиб кетди.

Миллиардернинг ноллари

2000 йилда dot.com​ қулашидан олдин унинг бойлиги 48 миллиард долларга баҳоланган. 2009 йил март ойида у Американинг энг етакчи миллиардерларидан бири бўлди.

Эллисон дунё бўйлаб Интернетнинг келажагини биринчилар қаторида кўрди. Компаниянинг дастурий маҳсулотлари нафақат Интернет билан маълумотлар омбори сифатида ишлашни, балки унинг ҳисоблаш ресурсларидан фойдаланишни бошлади. Компания “cloud computing”​(булутли) сервиси ҳисоб-китобларнинг глобал таъминотчисига айланди, маркетинг, хизмат кўрсатиш, молиявий менежмент ва ишлаб чиқариш учун бирлаштирилган амалий ечимлар тўпламини тақдим этди.

2014 йил сентябрь ойида 70 ёшли Ларри Эллисон бош директор лавозимини тарк этди. Компания ташкил этилганига 37 йил бўлган бўлса, у шу йиллар ичида бош директор лавозимида ишлаб келди. Лекин у “Oracle”​ ҳаммуассиси сифатида Директорлар кенгаши раиси лавозимини сақлаб қолди ва айни пайтда Бош технология директори лавозимини эгаллади.

“Oracle”​ вакили Дебора Хеллингернинг айтишича, Эллисон соф фойда ҳақида изоҳ бермайди.

“Bloomberg”​ нашри унинг молиявий ҳолатини 62,4 миллиард долларга, “Forbes”​ эса 69,4 миллиард долларга баҳоламоқда.

Рамзий маоши 1 долларни ташкил қиладиган бир қатор “дисфункционер” менежерлардан фарқли ўлароқ, Ларри Эллисон энг кўп маош оладиган Америка менежерлари рўйхатида туради. 2012 йилда “Oracle”​ унга 94,6 миллион доллар тўлаганида, ишбилармон энг кўп маош оладиган Америка фирмаларининг директорлари рейтингидан жой олган. 2017 йилда акциядорларнинг талабига биноан, Эллисон молиявий тўловларни 47 фоизга камайтирди. 2019-молия йилида унга 1,6 миллион доллар тўланди.

Миллиардер бойлигининг асосий манбайи унинг “Oracle”​даги улушидир, тадбиркорга 25 фоиз акциялар тегишли. У, шунингдек, “NetSuite”​нинг энг йирик акциядоридир, cloudʼ​га асосланган бу дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси “Oracle” ​ томонидан 2016 йилда 9,3 миллиард долларга сотиб олинган. Эллисон таълим маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “LeapFrog Enterprises” ​компаниясининг улушига эгалик қилади. Миллиардернинг қимматли қоғозлари орасида — “Tesla”​нинг 2 фоиз акциялари ҳам бор.

Хайрия индекслари

“Forbes” ​ маълумотларига кўра, бизнесменнинг хайрия индекслари 5 тадан 4 тани ташкил этади. Сайёрадаги энг бой одамларнинг ўнталигидан атиги тўрт киши энг яхши хайрия кўрсаткичларига эга — Билл Гейтс, Уоррен Баффет, Марк Цукерберг ва Майкл Блумберг. Ушбу индекс нафақат хайрия фаолиятига йўналтирилган капиталнинг фоизини, балки лойиҳаларда шахсий иштирок этиш даражасини ҳам ўлчайди.

Таниқли филантроп Ларри Эллисон ёшга боғлиқ ўзгаришлар билан курашиш учун тиббий дастурлар ва тадқиқотларни қўллаб-қувватлайди. Унинг Эллисон Тиббий Жамғармаси 1997 йилда ташкил этилган бўлиб, у ёшга боғлиқ касалликлар ва ногиронлар бўйича тадқиқотлар ҳомийси ҳисобланади.

2006 йилда тадбиркор Гарвард университетига 115 миллион доллар, 2010 йилда эса зилзиладан жабр кўрганларга маблағ йиғиш учун ташкил қилинган “Hit for Haiti” ​хайрия тадбирига 1 миллион доллар хайрия қилган.

Жанубий Калифорния университети онкологик маркази учун 200 миллион доллар ажратган. Эллисон, шунингдек, қариш жараёнини секинлаштирадиган DHEA ​гормонини ўрганишда иштирок этаётган одамларга ҳам хайр-эҳсон қилади. Ахир ким ҳам узоқ умр кўришни хоҳламайди дейсиз?!

2010 йилда Ларри Эллисон Giving Pledge​ ташаббусига қўшилди ва капиталининг камида 95 фоизини хайрия фаолиятига йўналтиришини таъкидлади.

Муваффақиятлар сири

1990 йилда Ларри Эллисон АҚШда «Йил тадбиркори» унвонига сазовор бўлди, 1994 йилда эса Халқаро фанлар уюшмасининг «Ахборот технологияларидаги етакчилик» мукофотини қўлга киритди.

Ларри Эллисон муваффақиятининг сири нимада?

Корпорациянинг муваффақияти фақат бир кишининг ҳиссаси билан чекланиб қолмайди, аммо “Oracle”​ нинг ривожланишида “Ларри” факторини қадрламасдан илож йўқ. Компаниянинг собиқ ходими Марк Бениоффнинг «Булутлар ортида» китобида муаллиф Ларри Эллисондан 7 та энг муҳим тавсияни келтиради. Улар:

  • Ўз тасаввурингизга эга бўлинг!
  • Эҳтиросли бўлинг!
  • Ўзингизга ишонч ҳосил қилинг!
  • Нимани хоҳласангиз, эртага эмас, ҳозир бўлиши ҳақида ўйланг!
  • Бошқалар сизнинг нуқтаи назарингизга таъсир қилишига йўл қўйманг!
  • Ўзингиз хоҳлаган нарсаларни ҳозирда кўришингизга имкон беринг, ҳатто келажакда амалга ошириш кўзланган бўлса ҳам!
  • Ҳеч қачон бошқаларга ўз кучингизни бериб қўйманг!