August 16, 2020

Википедия: Нима? Қачон? Қаерда?

Жимми Уэлс (Jimmy Donal Wales)​ — америкалик бизнесмен, Википедия Интернет энциклопедияси асосчиси.

Тадбиркор «Нима? Қаерда? Қачон» саволига жавоб излаётган фойдаланувчига яқиндан ёрдам берадиган бепул ресурс яратди. У 297 тилда тақдим қилинадиган дунёдаги энг машҳур онлайн-каталогдир.

2018 йилда энциклопедия дунёдаги энг кўп ташриф буюрилган порталлар рўйхатида 10-ўринни эгаллади. “SimilarWeb”​ маълумотларига кўра, 2019 йил февраль ойи ҳолатига кўра, Википедия Марк Цукерберг, Ларри Пейж ва Сергей Бриннинг веб-ресурсларидан кейин энг машҳур сайтлар рейтингида 5-ўринга муносиб топилган.

Болалик ва оила

Википедия яратувчиси 1966 йил 7 августда Алабаманинг шимолий қисмида, Хантсвилл​да туғилган. Уэлснинг отаси Жимми озиқ-овқат дўкони менежери бўлиб ишлаган. Онаси Дорис Энн тўрт фарзандини тарбиялашдан ташқари Жиммининг бувиси Эрма билан бирга кичик хусусий “House of Learning”​да ишлаган.

Жимми болалигидан ўқишни яхши кўрарди. У 3 ёшида онаси Жаҳон энциклопедиясини сотиб олган. Бола китобни қизиқиб ўқирди. Жимми энциклопедия фойдали маълумотлар билан тўлганини эслайди, лекин кўп нарсаларни ҳали англаб етмаслигини тушунди. Шунга қарамай, ҳар йили нашриёт томонидан энциклопедия мақолалари янгиланиб борар, Жимми эса баъзан уларни ёндафтарига тўлиқ ёзиб оларди. У ўзининг биринчи энциклопедиясини “Юрагимдаги Википедия” деб таъкидлайди.

Жиммининг хонаси китоблардан ташқари техник жиҳозлар билан ҳам тўла эди. Онаси гаджетларга жуда қизиқарди, бир амакиси ҳатто Хантсвиллда биринчилардан бўлиб компьютер дўконини очганди. Биринчи IBM иш столи компьютерлари чиқарилишидан олдин Жиммининг хонасида Commodore​ компьютери бор эди. Basic​ бу Жимми амакиси ёрдамида ўрганган биринчи дастурлаш тили эди. Махсус адабиётлар ҳам BASIC'​ни тушунишга ёрдам берди. Кейинчалик Жимми дастурлаш тилларини мустақил равишда ўргана бошлади.

Мактабни битиргач Алабама университетига кирди. У ерда Жимми C ва Fortran​ дастурлаш тилларини ўзлаштирди. Ўзининг таъкидлашича, ўша пайтда у Интернетга боғланиб қолган.

Кейин Уэлс Индиана университетида молиявий фанлар доктори илмий даражасига эга бўлди. Аммо аспирантурада у дастурлаш истиқболли соҳа эканлигини ҳис этган ҳолда бепул курсларда C ва C ++ дастурлаш тилларини ўрганди.

Молия соҳасида ишлаш

Уэлс нуфузли фирмада иш топгунига қадар газета етказиб бериш билан шуғулланарди. У бу ишни шахсни шакллантиришдаги машқ деб атади. Масалан, ўз пайтида Уоррен Баффет ҳам газеталар етказиб бериш билан шуғулланган, Томас Эдисон поездда газеталарни сотган, Уолт Дисней эса почта хизматида ишлаган. Жимми ўзи тан олганидай, бу касб унга ақлий меҳнат билан қандай қилиб оз пул топиш мумкинлигини кўрсатди.

1994 йилда ўз мутахассислиги бўйича Чикагодаги “Chikago Options Associates” ​ширкатига ишга қабул қилинди. Фирма фьючерслар ва опционлар савдосига ихтисослашган ва Уэлс компаниянинг нархлар моделини таҳлил қилиш учун тадқиқот директори сифатида ёлланган. Уэлс, шунингдек, келажакдаги валюта ва фоиз ставкалари ўзгаришини аниқлаш бўйича мутахассис эди. У фирмада 4 йил ишлаган.

Жимми молия соҳасида ишлаётганида Perl​ (у яхши биладиган тил) ва HTMLʼ​ни параллель равишда ўрганган. Javascript ​ билан озгина танишди. Умуман олганда, дастурчи Fortran, Paskal, C, C ++, Perl, PHP, JavaScript​ ва Ruby​ бўйича билимларга эга бўлди.

Фоиз ставкаларининг ўзгариши натижасида бошланғич капитални йиғиб, Уэлс фирмани тарк этишга ва онлайн-тадбиркор бўлишга қарор қилди.

Википедия қандай пайдо бўлган?

1996 йилда Уэлс бош директор Майкл Девис ва бизнес шериги Тим Шеллбилан “Bomis”​га асос солди. Bomis.com​ веб-ресурсида реклама сотиш фирманинг асосий даромад манбайи ҳисобланади. Лекин “Bomis”​ ҳеч ҳам муваффақиятли фирма бўлолмади ва 2007 йилда ўз фаолиятини тўхтатди.

“Bomis”​ маблағлари билан Nupedia​ ҳикояси бошланди.

Нупедиа — Википедиянинг асоси

У онлайн энциклопедия яратмоқчи эди. Ларри Сэнгер​ билан 90 йилларнинг бошларида танишиш, кейинги мунозарани модерация қилиш жараёнида Уэлс уни эслаб қолади ва янги лойиҳасига бош муҳаррир лавозимига таклиф қилади.

2000 йил март ойида очиқ таркибли энциклопедия — “Нупедиа” ишга туширилди. Ресурс маълум бир соҳа мутахассислари томонидан яратиладиган турли мавзулардаги мақолалар учун платформа сифатида яратилган. Мақола нашр қилиш учун махсус қўмита томонидан маъқулланиши керак эди. Мутахассислар кўнгиллиларнинг мақолаларини танқид қилишди ва ҳар доим ҳам тасдиқловчи шарҳларни ёза олишмади.

Википедия билан таништириш

2001 йил январь ойида дастур ихлосмандлари Бен Ковитз, Уэлс ва Сэнгерни сайтга ташриф буюрувчиларга таркибни таҳрирлаш ва қўшишга имкон берадиган “Wiki”​ тушунчаси билан таништирди. “Wiki”​ концепциясини дастурчи Уард Каннингем ишлаб чиқди, у ўз дастурини Интернетга бепул жойлаштирди. 2001 йилда Уэлс Каннингемга қўнғироқ қилиб, унга дастурий таъминотидан фойдаланиш ғоясини айтиб берганида, у ҳақиқий инноватор сифатида жуда мамнун бўлди. Каннингем ўз ихтиросига муаллифлик ҳуқуқини беришни ёки “Wiki” ​ номини патентлашни истамади.

Википедия сайтлари концепцияси Индиана штатидаги дастурчи Уорд Каннингем томонидан ишлаб чиқилган.

Жимми Уэлс тарихий равишда Википедиянинг асосчиларидан бири сифатида тилга олинади. Ларри Сэнгер, шунингдек, онлайн энциклопедиянинг ҳаммуассиси сифатида қайд этилади. Айнан у энциклопедиянинг бош муҳаррири бўлган ва “Wikipedia”​ номи билан чиққан, шунингдек, жамият ғоясини ва тамойилларнинг асосий қисмини шакллантирган. Бироқ, Уэлснинг фикрича, Сэнгер у учун ишлаган ходим бўлганлиги сабабли фақатгина Уэлс энциклопедиянинг яратувчиси унвонига сазовор бўлди. Энциклопедия бош муҳаррири сифатида Сэнгер 2002 йилгача ишлади, март ойида ўз ихтиёри билан лойиҳани тарк этди.

2001 йил 15 январда Википедия сайти биринчи марта иш бошлади 16 январь куни Жимми Уэлс саҳифада биринчи ёзувни жойлаштирди: «Салом, дунё!»

Дастлаб, Википедия фақат “Нупедиа”га қўшимча сифатида кўриб чиқилган, аммо янги лойиҳанинг ўсиш суръати кутилгандан ошиб кетди. Интернет ҳамжамияти ўзлари томонидан мақола ёзиш ва таҳрир қилиш ғоясини ёқтиришди. “ Нупедиа” 2003 йил сентябрь ойида ўз фаолиятини тўхтатди ва Википедия замонавий ахборот жамиятининг феноменига айланди.

Энциклопедиянинг оммавийлиги ошгани сайин унинг яратувчиси шуҳрати ҳам ўсиб борди.

Уэлс онлайн-энциклопедия ҳатто дунёни қутқаришга ёрдам бериши мумкинлигига ишонади. «Мен эркинликнинг катта тарафдориман: сўз эркинлиги, фикр эркинлиги.» Бироқ Википедия фақат ўртача даражада очиқ, чунки унинг ҳаммуассиси ҳамма нарсани қамраб ололмайди, деб ҳисоблайди.

Ҳозир Википедияда 18 миллиондан ортиқ мақола ва 297 тилда материаллар мавжуд. Кўп тилли онлайн-энциклопедияда ойига 15 миллиарддан ортиқ саҳифалар жойлашади. Ҳар куни коллектив ишлаб чиқиш жараёнида 7 мингга яқин янги мақола яратадиган 80 мингга яқин кўнгиллилар қатнашади.

Википедия Европа тилларида анча оммалашган ва инглиз тили расмий тил бўлмаган мамлакатларда кенгайишни режалаштирмоқда. Жиммининг фикрича, Википедия Ҳиндистонда катта ўсиш потенциалига эга, чунки бу ерда инглиз тилидан ташқари 20 дан ортиқ тиллар қўлланилади.

Википедия жамғармаси

Википедия ишга тушганидан икки йил ўтгач, 2003 йил июнь ойида Жимми Уэлс бир қатор лойиҳаларни амалга оширувчи нотижорат хайрия жамғармаси (WMF)​га асос солди. Ташкилотнинг мақсади таълим мазмунини тўплаш ва тарқатишдир. Таркиб турли мамлакатларнинг кўнгиллилари томонидан яратилган.

Жамғарма иши хайр-эҳсонлар эвазига қўллаб-қувватланади. WMF​ бош офиси Сан-Франциско​да жойлашган.

Уэлснинг ёшлар учун маслаҳатлари

Ўз эҳтиросларингизга эргашинг. Уэлснинг таъкидлашича, агар сиз эҳтиросларга эргашсангиз, пул келади. У ёшларга барча севимли машғулотларини бирлаштиришни тавсия қилади.

Кўпроқ ухланг. Гарчи ўқувчилар мартаба учун ўзларини ухлашни рад этадиган муваффақият ҳақидаги ҳикояларни яхши кўришсада, Жимми тўлиқ дам олаётганини ва «уйқуни алдамаслигини» очиқчасига тан олади. У кунига камида 8 соат ухлайди. Уэлс фикрича, муваффақият учун ухлаш муҳимдир.

Истеъмол харажатларини минималлаштиринг. Агар ҳаётингизда бирон бир қизиқарли иш қилишни хоҳласангиз, камроқ қарз олинг.

Фаол саёҳатчи

Википедия яратувчиси миллиардерга айланмаганидан афсусланмайди, чунки унинг сўзларига кўра, ҳар куни у қилиши мумкин бўлган энг қизиқ иш билан шуғулланади.

Шунга қарамай, Жимми бир нечта фахрий унвон ва мукофотларга сазовор:

  • Электрон Чегаралар Жамғармасининг Пионер мукофоти;
  • Жаҳон иқтисодий форумининг ёш глобал лидери унвони / 2007;
  • ЮНEСКОнинг фаолияти бутун дунёга таъсир қиладиган олимлар ва тадқиқотчиларга топшириладиган “Niels Boh”​ олтин медали, / 2013.

У, шунингдек, 2008 йилда «Сайёрадаги энг нуфузли 100 киши» рўйхатида 17-ўринни эгаллаган.

Аммо расмий бўлмаган мукофотлар Жиммининг асосий ютуғидир. Жимми Уэлс вазифаси таълим билан боғлиқ. Википедиянинг асосий ютуғи шундаки, у билим кучига эга бўлган дунёда ахборотни демократлаштиришга ёрдам беради. "Wikipedia” ​ ҳақли равишда «инсоният учун энг фойдали маҳсулот» деб номланган. Бепул онлайн-энциклопедия марказида эркин дунёнинг асоси бўлган умумий билимлар мавжуд. У пайдо бўлиши билан ҳар ким ўз билимларини дунё билан баҳам кўриш имконига эга бўлди.