July 11, 2020

“BMW” бренди муваффақияти йўли

Бугунги кунда жаҳон автомобилсозлик саноатининг энг йирик брендларидан бири – BMW тарихи Биринчи Жаҳон уруши йилларига бориб тақалишини биласизми? Унинг асосчилари аслида самолётсозлик бўйича муҳандислар бўлишганиничи?

Хуллас, швейцариялик муҳандис Карл Рапп ва немис мутахассиси Густав Отто ўз соҳаларида бир-бирига рақобатчи эдилар. Лекин Биринчи Жаҳон урушининг бошланиши ва мамлакатнинг самолёт двигателларига бўлган шошилинч эҳтиёжи бу икки муҳандисни бирга ишлашга мажбур қилди. Улар ана шу талабни қондириш мақсадида 917 йил ёзида “Bayerische Motoren Werke” (қисқача BMW) корхонасини рўйхатдан ўтказдилар. Шу тариқа “BMW” маркаси ҳаётга кириб келди.

Маълумки, Германия Биринчи Жаҳон урушида мағлубиятга учради, шу сабабли самолёт двигателларини ишлаб чиқаришга бошқа зарурат қолмади. Бу Рапп ва Отто учун кутилмаган зарба бўлди. Бироқ ташаббускор муҳандислар чекинишмади. Улар мутлақо янги йўналишни — машинасозликни танладилар.

1928 йилдан компаниянинг янги ривожланиш даври бошланди. Айзенахда бир нечта заводлари очилди ва “BMW” маркасида “Dixi” деб номланган биринчи ихчам автомобилни ишлаб чиқариш учун лицензия олинди. Бу маҳсулот нисбатан арзонлиги туфайли истеъмолчилар орасида катта шуҳрат қозонди. Муҳандис-дизайнерларнинг бир вақтнинг ўзида эришган ютуқлари ҳам ушбу ҳаяжонли даврни бойитди — учувчилар BMWдвигателлари билан жиҳозланган самолётларга янги бренд номини ёзишдан чарчамадилар. Тез орада корхонада яна 303 ва 328 моделларида юқори сифатли спорт автомобиллари чиқарила бошланди.

Иккинчи Жаҳон урушининг бошланиши BMWни яна самолёт двигателларини ишлаб чиқаришга мажбур қилди, қолаверса, Германияда жисмоний шахсларга автомобиль сотиш тақиқлаб қўйилганди. Муҳандислар ракетасозлик соҳасида ҳам янги ишланмалар билан шуғулланишади, шунингдек, дунёдаги биринчи реактив двигателни яратадилар. Аммо уруш Германиянинг жаҳон сиёсий майдонидаги яна бир муваффақиятсизлиги билан тугайди, мос равишда BMW ҳам яна оғир кунларни бошдан кечиради. Бундан ташқари, у бутунлай вайрон бўлиш арафасига келиб қолади.

Рапп ва Отто ҳаммасини нолдан бошлаш учун бу гал ҳам куч ва истак топа билдилар. Улар том маънода ўз билимлари, кўникмалари ва тажрибасидан фойдаланиб, R24 мототциклини ва 501 русумли автомашинани яратдилар. Бу моделлар аввалгидай шон-шарафга эришмади ва катта даромад ҳам олиб келмади. Шундан кейин муҳандис-дизайнерлар қуйидаги ихтирони — уч ғилдиракли ихчам машина – “Isabella”ни яратишди. Мақбул нарх ва оригинал дизайн (мототцикл ва машина кўринишининг уйғунлашуви) уни немис ва жаҳон ҳамжамияти эътиборидан четда қолдиролмади. Бироқ, ишлар шу қадар ёмон эдики, улар барча ишлаб чиқариш воситаларини асосий рақобатчиси “Mercedes”га тўлиқ сотиш масаласини жиддий кўриб чиқишларига тўғри келди. Битимга минтақавий акциядорлар тўсқинлик қилишди ва маълум бўлишича, бу бежизга эмас эди. Вазият батафсил ўрганилиб, капитал тўғри тақсимланганидан сўнг компанияда фақат ва фақат муттасил ўсиш кузатилди. Ишлаб чиқарувчилар техник янгиликлар билан харидорларни ҳаяжонга солишдан чарчамадилар: қулфлашга қарши тормоз тизими, электрон двигателни бошқариш шулар жумласидан.

Ҳозирги кунда BMW — бу ўз кучини ва даромадини мунтазам ошириб бораётган замонавий, жуда кучли компания. У дунёдаги энг йирик автомобиль заводларидан биридир, у ерда йиғиш ҳали ҳам қўлда амалга оширилади. Бу ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва роботлаштириш учун маблағ йўқлиги учун эмас, балки компания раҳбарияти юқори сифатли маҳсулотни олишнинг ягона йўли деб билгани учун шундай қилинади. Ҳозирги кунда Германияда BMWнинг 5 та заводи мавжуд, яна 22 та завод дунёнинг турли мамлакатларида жойлашган.

BMW тарихидаги муҳим саналар

1951 йил — BMW ўзининг урушдан кейинги биринчи автомобилини ишлаб чиқаради.
1954 йил — BMW аравачали мототцикллар пойгаси бўйича жаҳон чемпионига айланди ва кейинги йигирма йил давомида бу шарафни қўлдан чиқармайди.
1955 йил — BMWнинг “Triebwerk GmbH” бўлинмаси ҳаётга қайтади. Компания самолёт двигателларини ишлаб чиқариш анъанасига эътибор қаратади. Муваффақиятга эришиш йўлидаги навбатдаги қадам — бу ўз маҳсулотларини ўрта синф орасида оммалаштириш мақсадини рўёбга чиқариш бўлди. Урушдан кейинги йилларда биринчи оммавий автомобиль BMW Isetta бўлди. Миниатюрали автомобиль яратиш ғояси Италиянинг “Iso” компаниясига тегишли эди ва у томонидан яратилган прототипини немислар сотиб олишди.

1956 йил — 503 ва 507 русумли спорт автомобиллари чиқарилди.
1959 йил — Модель 700 BMW автомобиллари учун биринчи катта церийали муваффақият бўлди.
1975 йил — BMW тарихида биринчи “учлик” пайдо бўлди, у E21ʼнинг кузовида пайдо бўлди.
1994 йил — Спартанбергда BMW заводи ишга туширилди. BMWнинг Мексикада 16-филиали очилди ва Пекинда савдо офиси ташкил этилди.
1995 йил — афсонавий BMW З8 тақдимоти бўлиб ўтди. Автомобиль илк бор машҳур Жеймс Бонд фильмида суратга олинади.
1999 йил — Детройт автосалонида янги BMW Х5 автомобили тақдимоти ўтказилади.
2013 йил — BMW i3 электр автомобили ва i8 гибридининг тақдимоти бўлиб ўтди.
2011 йил 25 июль ҳолатига кўра, компаниянинг 17,4 фоиз акциясига немис миллиардери Штефан Квандт эгалик қилади. Бундан ташқари унинг синглиси Сьюзан Клаттенга — 12,6 фоиз, оналари Йоханна Квандтга — 16,7 фоиз акция тегишли. Компаниянинг 53,3 фоиз акциялари бозорда савдога қўйилган.