Яхши ухлаш омиллари
Агар асаб тизимингизни чой, тамаки, кофе, алкоголь кабилар билан зўриқтираверсангиз, уйқунгиз яхши бўлмайди. Соғлом парҳез ва очиқ хаводаги жисмоний машқлар катта аҳамиятга эга. Соғлом болалар кундузи жисмонан жуда фаол бўлишади. Шунинг учун кечаси қаттиқ ухлашади.
Хозирги замон қийинчиликларига дучор бўлган одам яхши ухлай олмайди. Чунки у кераклича кислородга тўйинмаган. Агар сизга яхши уйқу керак бўлса, унга "меҳнат қилиб" сазовор бўлинг. Кун бўйи уйда ўтириб, ҳаракатсиз ҳаёт кечириб, дангасалик қилиб яхши уйқуга эриша олмайсиз.
Уйқу вақтида асаб энергияси заҳираси янгиланади, тана дам олади, уйқу чуқур ва туш кўришдан холи бўлсагина, асабларингиз тинчланиб уйғонасиз. Агар сизни қўрқув, турли фантазиялар безовта қилса, бу соғлом уйқу эмас, балки уйкусизликдан ҳам ёмон. Сизни қийнокқа солувчи ҳар хил тушлар кўриш қон бузилиши, Заҳарланишдан келиб чикади (изоҳ: жин-у ўайтонлар ҳам қон йўлида юради, буни унутманг).
Уйку бузилиб, тез-тез уйғониб турсангиз, сизнинг жисмоний мувозанатингиз бузилган. Уйку ҳаётнинг ритмик бўлаги, шунинг учун у бир вақтда доимий бўлиб, ўртача 8 соат давом этиши маъкул. Кун тартибига риоя килиш, соғлом турмуш тарзи уйқунинг ҳам шифобахш бўлишига таъсир қилади. Дангасалик қилманг! Танангизни ёқимли даражада чарчаши учун ҳаракат қилинг. Миянгизни тинчлантиринг, шунда сиздан табиат талаб қиладиган уйқу пайдо бўлади. Баъзан тўрт соатлик чуқур уйқу саккиз соат тўшакда ярим ухлаб, мудрок босиб, ағдарилиб ётганингиздан яхширок дам беради, асабларингиз кучини тиклайди.