July 11, 2020

Нок

Марказий Осиёнинг деярли барча иқлими иссиқ ҳудудларида ўсадиган ушбу дарахтнинг мевалари хам ранго-ранг бўлип , уни айрим жойларда олмурод хам дейишади . Лекин нок билан олмурод бошқа-бошқа бўлип , нокнинг енг яхшиси серсув ва ширин ,пўсти юпқа ва ранги сариқ-оқишдир.


Озиқ сифатида нок анча тўйимли бўлиб , таркибида 16 фоизгача қанд миқдорда пектин моддаси , органик кислоталар (лимон ,олма ) , фитонсидлар , ферметлар , витамин Б , C , каротин, фолат кислота, темир, марганет, кобалт, калий мавжуд. Бундан ташқари , нок таркибида ошловчи моддалар бор.


Унинг шифобахш хислатлари ; пишганини йейилса , мияни намлик билан таъминлайди , тумов, шамоллашларни бартараф қилади, мияга турли зарарли моддаларнинг кўтарилиш йўлини тўсади. Шунингдек , нок кишига хуш кайфият бағишлайди , юрак, меъда , жигар ва бошқа хазм аъзолари фаолиятини оширади , юрак ўйнаши , ташналик ҳамда қовуқ ачишишини бартараф қилади, қонни таркибини тартибга келтиради , ични юмшатади , меъдага тушган овқатлар хазм бўлгач , ундан ажралган ножоиз хид ва ховурларнинг мияга кўтарилиш йўлини тўсади , айниқса, нокни овқатдан кейин йейилса , бундай хислатлари самарали бўлади.


Нок қўзиқорин захарини даф етувчи хисобланади . Захарли қўзиқорин билан нок бирга пиширилса , қўзиқориннинг захарилигини бартараф етади/
Нокнинг мағзи бемаза бўлсаю йейилса , юракни бехузур қилади , лекин 9 грамини туйиб йейилса, меъдадаги гижжаларни ўлдириб хайдайди , 17,5 грам барги йейилса, ич кетишини тўхтатади , қуритилган баргини туйиб сепилса жарохатларни қуритиб , соғлик бағишлайди.


Нокнинг барги ва навдаларини куйдириб, кули сурмага ўхшатиб кўзга тортилса, таъсири тўтиё таъсирига ўхшайди . Сепилган кули сувли яраларни қуритади.
Пишган ва ширин нокнинг деярли зарари йўқ , айниқса, иссиқ мижозли кишиларга зиёнсиз , лекин меъдаси заиф ва мизожи совуқ одамларга зиён қилади. Бироқ буни ортиқча йейиш бод (ел) хосил қилади. Хали тоза пишмаган -хомроғи истеъмол қилинса, хатто қуланж хасталигини келтириб чиқаради. Aна шундай пайтларда занжабилни сиркага ивитиб қўйиб арпабодиён билан ичилса , зарарни ислох қилувчи малхам хисобланади.