Писта
Узоқ йиллар яшаб, бир йил писта, бир йил бузгунж ҳосили берадиган бу дарахт асосан тоғ, тоғёнбағирлари ҳамда қумшағалли кенгликларда ўсади. Негадир ёнгок, жийда ва бошка тоғли худудларда ўсадиган дарахтлар сингари пистани хона- килаштириш, сувли ерларда етиштиришга мослаштирилмай- ди. Аслида писта дарахти тоғли худудлар об-ҳавосига мослашганидан факат тоғларда ўсади.
Писта мағзининг мизожи иккинчи даражада иссиқ ва курук, лекин баъзилар хўл ҳисоблашади.
Унинг шифобахшлик хислатлари: мағзи зеҳнни ўткирлаш- тиради, миянинг ҳолатини яхшилайди, йўтал, юрак ўйнаши,кайт килиш, юракнинг бехузур булиши, ичаклар дарди ва жи- rap совуклигини бартараф этиб, жигар тикилмаларини очиб, бегона моддалардан поклайди ва ушбу аъзонинг хулликдан
булган дардини биреклик килади.
Писта озиқа сифатида куввати оз, лекин буни давомли истеъмол килинса, баданни семиртиради, меъда ва унинг бошига кувват бағишлайди, айниқса, мағзини ташкаридаги пусти билан бирга ейилса, буйракнинг бужмайгани ва сарик хасталигини даф қилади, коражигар иллатларига шифо булиб, захар- ди жониворлар чакканига қарши тарёк бўлади. Уни шакар би- ан ейилса, ваболи ҳаво таъсирини енгади.
Пишмаган кўк пистанинг ташки томонидаги пўстининг мизо- жи совук ва қурук. Агар уни оғизга солиб чайналса, тиш ва милкларни мустахкам килади, оғиз бўшлиғига хуш таъмлик киритади, огиз пишишига шифо бағишлайди.
Кўк пўстини (ташкарисидаги) туйиб ейилса, юрак ва меъдани беҳад бакувват қилади, меъда толаларини кучли килади, кусиш, кекириш, ич кетиш ва чанкоқни бартараф қилади, агар шароб билан ейилса, чаён ва бошка жониворларнинг заҳарини бадандан ҳайдайди.
Пистанинг қаттиқ пўчоғини сувда кайнатиб, киндиккача ўша сувга кириб ўтирилса, чикқан кўтанни жойига кайтариб киритади.
Писта дарахтининг пўстлоғи ва баргини сувда қайнатиб, ўша сувни оз-оздан давомли куйиб турилса, тумовни боғлайди, орка аврат ва бачадонга шифо бағишлайди, кўтир ва шилинганлар- ни тузатади, битни йўқ қилади. Агар шу сув билан сочни да- вомли ювиб турилса, восвос, савдо моддаси ва шунингдек, бадандан заҳарни даф этади.
Писта мағзини кўп ейилса, меъдага зарар қилади. Еги ёки мағзини давомли ейилса ҳам баданнинг куйи қисмидаги аъзо- ларга зарари бор-ўрик ейилса, бу зарарлар бартараф бўлади.
Писта мағзининг ўрнига ширин бодом ва унинг ярим вазни микдорида ёнғоқ мағзи ейилса ҳам раво бўлади, ўша фойдани беради.
Агар пистани ортикча ейилса, аллергия келтиради. Бундай ҳолларда, сирка, нордон анор ва қуруқ ўрик ейилса, зарари ислох бўлади.