Седана
Қовуриб хидланса седана агар ,
Тумов иллатида фойда келтирар.
Табиблар айтадики, седана таъсиридан қуртлар тушади . уни қайнатиб бошга суртилса, тумов тузалади. Бадан қуруқлигида, бадан юзасидан нозик терилар ажралганда седана истеъмол қилинса , жуда фойда беради. Банд бўлган хайзни очади , бошга суртилса бош оғриғи қолади . Сирка билан аралаштириб йейилса, балғам ва шиш кетади . Aбрисо ёғи билан аралаштириб йейилса , кўз оғриғини йўқотади . Нафас олиш йўлларига фойда беради , уни ғарғара қилинса тиш оғримайди.
Седанани куйдириб йеса , бавосир (геморой) касаллигига анча катта фойдаси бор. Сирка билан аралаштириб , пес касаллигига суртилса , тузалади. Моякларда шиш пайдо бўлган бўлса , сирка билан аралаштириб суртилса ,шиш ёқолади. Соч мурт бўлса , седанани хино суви билан аралаштириб суртилса, соч бақувват бўлади . Гулоб билан аралашгани савдои касалликларга фойдалидур . Зайтун ёғи билан аралаштириб олатига қўйса, қувватини оширади.
ҚОРA СЕДAНA ЙОҒИ НИНГ ХУСУСИЙAТЛAРИ ВA ИСТЕЪМОЛ
ҚИЛИШ УСЛУБИ БЎЙИCҲA ТAВСИЯЛAР :
:
Иммунитетни мустахкамлаш хусусиятига ега.
Нафас йўллари касалликлари , йўтал , шамоллаш ва астмани даволашда ижобий натижа беради .
Балғамни кўчириб , туширади .
Склерозни даволашда истеъмол қилиш тавсия етилади .
Организмда пайдо бўлган хар хил шиш ва ўсимталарнинг сурилишига сабаб бўлади .
Буйрак ва сийдик пуфагидаги тошларни майдалаш хусусиятларига ега .
Бавосирда малхам ва ичиладиган дори сифатида фойдали.
Пешоб хайдаш хусусиятига ега .
Емизувчи оналарда сутни кучайтиради .
Қандли диабетда фойдали.
Бош оғриғини қолдириш учун истеъмол қилинади.
Қон босимини пасайтиради .
Гижжа хайдаш ва тушириш хусусиятига ега.
Организмда касаллик келтириб чиқарадиган микробларни ўлдиради .
Овозни тиниқлаштиради.
Малхам сифатида ёки сирка қўшиб суртилса ,темиратки ва бошқа тери касалликларини даволашда таъсири кучли.
Седана ёғини хушбўй смола ладан билан истеъмол қилинса ,куч қувватни оширади .
Қулоқ оғриганда томизилса, оғриқни қолдириб , ешитиш қобилиятини кучайтиради