Ошқозон хизматкорига айланманг.
Кўпчилик одамлар нафс қулига айланганлар. Улар маълум вақтларда нонушта, тушлик ва кечки овкатларини истеъмол қилишлари зарур. Улар очми ёки тӱқми, кўп ейиш, айниқса, сифатсиз овкатланишдан азият чекишади. Бундай ҳолатда касалликнинг кўплигига ажабланмаса ҳам бўлади. Инсон пичоқ ва қошик ёрдамида ўзига чоҳ қазийди, деган мақолнинг тўғрилигига иқрор бўласан. Кўплаб инсонлар ошқозонларига дам беришмайди. Бундай овкат ҳазм қилувчи аъзоларни шунчалик тўлдиришадики, охир- окибат улар фаолияти ишдан чиқади. Соғликдан сўнг кам овкат истеъмол қилаётганингизни сезасиз. Мен ўзим жисмонан жуда ҳаракатчанман. Кунига икки маҳал овкатланаман, овкатланиш орасида хеч нарса истеъмол қилмайман. Хар ҳафтада 24 соат оч юраман, бундан ташқари йилига 2-3 марта 7-10 кунлик очлик эълон киламан. Очликдан сўнг юзингиз ранги тиниклашганини, кўзларингиз чарақлаётганини, тана тозаланганидан юрагингиз ёқимли ашула хиргойи қилаётганини сезасиз, чунки сиз ички аъзолар ва қондан улкан юкни олиб ташладингиз! Бугунок очликни режалаштиринг.