July 9, 2020

Узум

Ана шу ва бошқа шифобахшлик фазилатларга эга бўлган узум ток дарахтининг меваси ҳисобланади. Дунёнинг аксари мамлакатларида маданийлашган ва ёввойи ҳолда ўсадиган Токнинг 70 дан ортиқ тури бор. Марказий Осиёда токнинг энг сара ҳам озиқабоп, ҳам шифобахш турлари ўсади. Унинг факат меваси эмас, табобатда барги, навдалари ва илдизидан ҳам фойдаланилади. Энг кўп ейиладиган ва табобатда кўлланиладиган қисми меваси ҳисобланади. Мевасининг таркибида 30 фоизгача қанд (глюкоза, фуруктоза кўринишида), органик Кислоталар (олма, узум, оқсалат, салицил кислоталари), оқсил, пектин, ошловчи моддалар, В1, В2, Вв6, В12, С, Р, PP, витаминлари, каротин, флавоноидлар, фолат кислотаси, минерал тузлардан: калий, калций, магний, фосфор, темир, кремний кобалт тузлари мавжуд.

Баргларида глюкозидлар, кверцетин, органик кислоталар. инозия, аминокислоталар, каротин, С,Р витаминлари бор. Уруғлари таркибида эса 20 фоизга якин ёғ, 8 фоизга якин ошловчи моддалар, 5,4 фоиз флобафенлар, нецитин, ванилин сакланади.

Тури кўп бўлганидан мизожи хам ранг-баранг. Мутлақо пишгани биринчи даражада иссиқ ва хул, унинг жуда ширин навла- рини баъзилар иккинчи даражада иссиқ дейишади.

Унинг шифобахшлик хислатлари: энг яхши ва фойдали мевалар сирасига киради, озика ва соғлом кон пайдо қилишда унга тенг келадигани оз, ғализ мизожларни муътадиллаштиради, қонни тозалайди, савдойи ва куйган моддаларни бадандан ҳайдайди, кўкрак ости ва ўпка аъзоларининг ёмон ҳолатларини созлайди, баданни семиртиради, агар уни сўриб, ичидаги сувини ютиб, пўсти ташлаб юборилса, буйракдаги чарвини кўпайтиради, бироқ меъдаси ҳӱл мизож ва ёмон ҳидли киши- ларга зарар қилади, уларда ел пайдо қилади. Зира ва арпабодиён истеъмол қилинса, зарарни бартараф этади. Бордию жигар ва талоқда тиқилма бўлса ҳам зиён етади, бодли қуланж ва буйракка ҳам зарарли. Бундай ҳолатларда петрушка уруғи ейилса кифоя
етган зарар тӳла бартараф бўлади. Шунингдек, ични юмшатади ва уни еган кишини чанқатади. Бундай ҳолатда сканжабин ва нордон нарсалар ейиш тавсия қилинади.

Агар узум еб, устидан совук сув ичилса, жуда ҳам зарарлидир, ҳатто ичкетар ва иситмага мубтало қилиши мумкин. Шунингучун узумни устидан узган ҳамон тановул қилмай, бир - икки кундан кейин еган маъкулрок, шунингдек, икки таом орасида ейишдан ҳам сакланмoқ керак. Иложи борича меъдадаги овкатнинг ҳазм бўлишини кутган маъкул. Янги узилган узум ҳазми оғир, агар пўсти бироз юмшаб, тиришгандан кейин ейи- са, хазми осонлашади, ел ҳосил қилиши озаяди, танага кувват бағишлайди, семиртиради, соғлом конни кўпайтиради, ортик ча ва зарарли моддаларни пиширади ва бадандан ҳайдашучун кулай шароит яратади, ични юмшатади, нимжон беморлар вы тушакдан янги турган хасталар ҳамда доимий тарзда совул иситма тутадиган кишиларга фойда қилади.

Абу Али ибн Сино узум ва майизни ичак оғриклари, буйрак
ва қовуққа ишлатган бўлса, барги ва жингалакларини бош оғриги, кўз шамоллаши, меъда ва кулок касалликларини даволашда фойдаланган.

Халк табобатида токнинг баргидан олинган шираси кўзни равшанлаштирувчи, баргидан тайёрланган дамламалар бод хасталигини даволашда тавсия этилган. Шунингдек, ток баргининг дамламасидан томоқ оғриганда чайкашда, тери жарохатларини ювишда фойдаланилган. Узум майизи, айникса, тои- фий навининг майизи меъда, жигар, буйрак ва қовуққа яхши
шифо бўлади.

Узумдан ёғ ҳам олинади. Бунинг учун узум сувини зайтун
ёғи билан бирга қайнатиб, суви тўлалигича буғлантирилиб, чиқариб юборилади. Кейин идишда қолган ёғ сузиб олинади. Бу ёғ баданни беҳад иситувчи, куюк моддаларни таҳлил килувчи, шишларни қайтарувчи ва терини юмшатувчи модда хисобланади.

Узум уруғининг мизожи иккинчи даражада совук ва куруқ. Агар уни еййилса, бод хосил қилади, ични котиради, мании ва пешобни боғлайди, айниқса, сирка хумидан олинган узум уруғи бу борада кучли кувватга эга. Лекин буйрак ва қовукка зарари бор. Узум мевасининг пўстининг мизожи биринчи даражада со- вук ва курук. Агар уни ейилса, меъдадан кеч чикади, ел пайдо Қилади. Агар уни куйдириб, унга ўхшатиб эзиб сепилса, бадан пўстига жило беради, кўз рутубатларини ҳамда аъзолардаги
жароҳатларни куритади.

Ток ўтининг кулини ейилса, буйрак ва қовукдаги тошларни майдалаб тушириб юборади. Агар уни боғланса, турмукнинг совуқ шишларини қайтаради, бош оғриқ ва бавосирга малҳам бўлади.

Мана узум ўз фазилатлари ҳақида нималар дейди:
Мевам ўта ширали, тўйимли, шифобахш ва дастурхон кўркиман. Майизим, шарбатим, уруғимдан олинган ёғ минг бир дар- gа дармон. Мендан турли-туман ичимликлар тайёрлашади, Янги пишган баргим чой ўрнида хизмат қилади. Кимки мендан тўйиб еса, баданида тоза қон пайдо қиламан, дармонсизга дармон бағишлайман, кайфиятини кўтариб, хушнуд қиламан.