June 22, 2020

Тиббий санитария қисмида бир кун(фотолавҳа)

Заводимизда ҳар бир ишчи-ходим белгиланган тартиб асосида кунлик иш жараёнини бошлайди.
Коронавирус пандемияси шароитида завод ҳудудининг кириш-чиқиш йўлагига махсус дезинфекция воситаси – сепиш мосламаси(буфер) ўрнатилган, ишга келувчи ҳар бир ишчи-ходим буфер остидан ўтиши назорат қилинади. Назорат-ўтказиш жойида тиббий ниқоблар тарқатилади, қўлга антисептик воситаси билан ишлов берилади. Ҳар бир ишчи-ходим ҳарорати ўлчанганидан сўнг ҳароратнинг меъёрда эканлиги тасдиқланганидан сўнг иш жойига йўл олади.
Худди шундай Тиббий санитария қисми(24-цех)га ҳам ташриф буюрганларнинг авваламбор ҳарорати ўлчанади, қўлларига махсус антисептик восита сепилади.

Шундан сўнг тиббий муолажа ёки врач кўригига киритилишига руҳсат берилади.
Навбатчи врач ва ҳамшира қабулга келган беморнинг шикоятини тинглаб керакли муолажаларни ўтказади, зарур дори-дармон воситалари беради, аҳволига қараб ишга ёки йўлланма асосида поликлиникага жўнатади.

Тиббий санитария қисми навбатчи фелдшери Адизов Ҳалим тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Тиббий санитария қисми стоматологи Менглиев Норбек беморни кўрикдан ўтказмоқда.
Тиббий санитария қисми навбатчи фелдшери Адизов Ҳалим хусусий корхона ишчиси(уста)га тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Физиотерапия хонасига келган беморнинг муолажадан сўнг дарҳол кўчага чиқмаслиги учун махсус фито-чой берилади ва ишга кузатилади.

ЗМТ иқтисодчиси Убайдуллаев Фаррух физиотерапия билан банд.
Шодиева Вазира ЎНА ва А цехи чилангари Мухаметшина Элвирага хизмат кўрсатмоқда.
Чақириқ бўлган пайтдаги холат

Катта ҳамшира ва статистика ҳамшираси ҳар кунлик муолажалар, беморлар, дори воситалари, касаллик варақалари, тиббий воситалар, дизенфекция воситаларини, қисм бошлиғига ва директор ўринбосарига бериб бориладиган ҳар кунлик ахборотларнинг назоратини олиб борадилар.