Заводимизда ҳар бир ишчи-ходим белгиланган тартиб асосида кунлик иш жараёнини бошлайди. Коронавирус пандемияси шароитида завод ҳудудининг кириш-чиқиш йўлагига махсус дезинфекция воситаси – сепиш мосламаси(буфер) ўрнатилган, ишга келувчи ҳар бир ишчи-ходим буфер остидан ўтиши назорат қилинади. Назорат-ўтказиш жойида тиббий ниқоблар тарқатилади, қўлга антисептик воситаси билан ишлов берилади. Ҳар бир ишчи-ходим ҳарорати ўлчанганидан сўнг ҳароратнинг меъёрда эканлиги тасдиқланганидан сўнг иш жойига йўл олади. Худди шундай Тиббий санитария қисми(24-цех)га ҳам ташриф буюрганларнинг авваламбор ҳарорати ўлчанади, қўлларига махсус антисептик восита сепилади.