Нима учун терминал счети 57 счет эмас?
Ушбу мақолани мен анчадан бериш ёзишни режалаштирган эдим. Бугун 21 ноябрь 2021 йили шуни ёзишга қарор қилдим.
Энг аввало бериладиган савол: Нима учун терминал счетини 5700 эмас, балки 5530 га юритиш керак. Мана шу саволга жавоб қидирамиз ва нима учун 5700 счет келганини тушунтириб бераман.
Энг аввало адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 13 августда қабул қилинган №773-17 сонли қарорга эътибор беришимиз керак. Унда банкдаги ҳисоб рақамлари, яъни шахсий ҳисобварақлар қуйидаги схема бўйича кодлаштирилади деб айтилган.
Келинг, банкдаги бир ташкилотнинг ҳисобварақасини шу схема асосида таҳлил қилайлик. Демак бизда 20208000900358656001 сонли ҳисоб рақам мавжуд. Бу ҳисоб рақамни тепадаги схема асосида бўлиб чиқамиз:
20 та сондан иборат бўлган ҳисобрақам 5тага бўлинди. Бир бошдан таҳлил қиламиз:
Баланс ҳисобварағи
20208 - бу банкдаги баланс ҳисобрақам бўлиб, у асосан счетнинг қайси мақсадда ишлатилиши учун ишлатилади. Тепада кўрсатилган қонунга қарайдиган бўлсак, 20208 счет бу - Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари деб ёзилган. Яъни агар хусусий ташкилот банкда счет очса унга 20208 билан бошланадиган депозит счет очиб бералади. Депозит счет дегани, пулларимизни сақловчи счет дегани. Яна қандай талаб қилингунгача депозит счетлар мавжуд?
20206 - Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари, яъни жисмоний шахс банка бориб ўзи учун счет очдирса, 20206 билан бошланадиган счет очиб беради банк.
20210 - Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари. Яъни ташкилотнинг улуши 50,01% дан кўпи давлатга тегишли бўлса, бундай ташкилот давлат ташкилоти ҳисобланади ва банкда счет очса айнан 20210 билан бошланади.
20214 - Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари. Яъни ташкилотнинг улушида чет эл фуқаролари ёки корхоналари бўлса, 20214 билан счет берилади, булар СП бўлган ташкилотлар.
20218 - Якка тартибдаги тадбиркорларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари.
Ана шундан хулоса қилиб, агар ташкилотнинг счети сизга маълум бўлса ва у кимга кегишли эканлигини билмоқчи бўлсангиз, счетнинг биринчи 5та сонидан билиб олса бўлади.
Бундан ташқари, ташкилотлар учун 20208 счетдан ташқари 16401, 13101, 15101, 23102, 23106 ва бошқа кўп счетлар очилиши мумкин. Масалан, 16401 - Олиниши лозим бўлган ҳисобланган воситачилик ҳақи ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар дейилган. Яъни бу счет ташкилотдан банк хизматларини олиш учун ишлатилади. Айнан шу счетга банк ўзининг хизматларини начисление қилади ва шу счетга асосий счетдан пулни перепроска қилади.
Тепадаги обороткадан кўриш мумкинки, банк 4 000 000 сўмлик платежкадан 6000 сўм услуга ушлаган ва ушбу услугани 16401 счетга кўчирган. Банк клиентдан 16401 счетнинг оборотини ҳам кўришимиз мумкин.
Тепадаги расмдан кўриш мумкинки, банк ўзининг услугасини биринчи 16401 счетга кўричиб, кейин 45249 счетга ўтказмоқда. Нима учун банк айнан шунақа қилади, нега 20208 счетдан тўғри 45249 счетга кўчирмайди? Сабаби, ташкилотга хизмат начисление қилинган пайт, ташкилот счетида пул бўлмаса, банк ташкилотнинг 16401 счетига қарздор қилиб қўяди.
Валюта коди
Навбатдаги 3та сон - счетда қайси валюта ишлатилиши кўрсатилган, яъни агар счетда 000 ишлатилса, бу миллий валюта, яъни сўмда очилган счет ҳисобланади. Агар 840 бўлса, бу АҚШ $ учун очилган счет, 978 бўлса еврода очилган счет бўлади. Энди мисол тариқасида, тасаввур қилайлик, хусусий ташкилот учун $ очилса, 20208 840 7 00358656 001 кўринишида бўлиши мумкин.
Назорат калити
Кейинги 1та сон - бу назорат калити бўлиб, у счетлар очилган пайт такрорланмаслиги ва хато бўлмаслигини назорат қилувчи сон ҳисобланади. Ушбу калитни марказий банк беради ва ўзи назорат қилади.
Ҳисобварақанинг тартиб рақами
Ҳисобварақада энг охирида келадиган 3та сон - бу ташкилотда очилган счетларнинг тартиб рақами бўлиши ёки баъзи бир операциялар учун очилган бўлиши мумкин. Масалан, ташкилот янги очилган пайтда банкда биринчи бўлиб счет очса, унга 001 билан тугайдиган счет очиб берилади. Агар ташкилот бошқа шаҳарда жойлашган банкда яна қўшимча счет очмоқчи бўлса, янги очиладиган счети 002 билан берилади ва ҳоказо. Баъзи бир ҳолларда счетдаги охирги сонлари махсус очилган счет учун ишлатилади. Масалан, 888 - счет, ташкилот учун пенсия жамғармасидан келадиган тўловлар учун ишлатилади.
Банк коди ёки мижоз коди
Ҳисобварақадига 10 рақамидан бошлаб 17 рақамигача бўлган сон - бу мижоз коди бўлиб, уни халқ тилида уникальность, яни уникалка деб аташади. Бу 8талик рақамни ҳам марказий банк бериб, бу худди ташкилотнинг ИНН рақамига ўхшаган марказий банк томонидан берилади код ҳисобланади. Айнан маша шу код бошқа ҳеч қайси ташкилотга берилмайди, яъни такрорланмайди. Солиқнинг базасида такрорланувчи ИНН рақамлар учраши мумкин, лекин марказий банкнинг базасида бу код такрорланмайди.
Айнан шу код банкда ташкилот учун очилган ҳар кандай счетда ишлатилади.
20208 000 9 00358656 001 - Ташкилот асосий ҳисоб рақами
16401 000 8 00358656 001 - Тўланилиши керак бўлган хизматлар учун счет
23106 000 2 00358656 002 - Ходимларнинг иш хақисини пластик карточкага кўчириб берадиган счет. Айнан шу счетга ходимларга иш ҳақи бериш учун иш ҳақлари кўчириб берилиб, ундан сўнг банкка берилган ведомость асосида банк ходимлар иш ҳақисини уларнинг пластик рақамларига ўтказиб беради. Ходимларнинг пластик рақами учун ҳам банк 22618 билан, яъни Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар счет очиб беради.
Тепада келтирилган 3та счетда ҳам такрорланмас сон, бу ўртадаги уникал код бўлмоқда. Ташкилот Ўзбекистон ҳудудида ихтиёрий банкка бориб счет очса, унга янги счет очилсаҳам, унга айнан мана шу код бириктирилади.
Асосий мақсад
Энди асосий мақсадга келсак. Ташкилот банкдан терминал олган пайт ҳам банк ташкилот учун промежуточный, яъни бир счетдан иккинчи счетга транзит қиладиган счет очиб беради ва бу счетнинг бошланиши 23510 билан бошланади. Тепадаги қонунга қарайдиган бўлсак, 23510 счет - Савдо ташкилотларининг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган пластик карталардан келиб тушган тушум деб ёзилган. Умуман 23500 счет Мижозларнинг пластик карталаридан келиб тушган тушум учун ишлатилади. Масалан, коммунал ташкилотлар учун терминал очилса - 23506 счет очиб беради.
Нима учун карталардан келадиган пулни бирдан 20208 га ўтказиб бўлмайди? Бунга жавоб қуйидагича. Яқин кунлар ичида, ҳали замонавий тўлов тизимлари очилмаган пайтлар (Анор24) банкда очилган счетларга соат чекловлари ўрнатилган эди. Масалан, 20208 счетлар фақат иш кунлари 9-00 дан 16-00 гача ишлар эди. Ҳозир эса 17-00, баъзи пайтлар проделние берилса 23-00 гача ҳам ишлашади. Лекин 23510 счет учун оборот 24 соат очиқ. Бу счетга келувчи пуллар 24 соат давомида, байрам ва дам олиш кунларини инобатга олмаган пайтлар ҳам пул келади ва йиғилиб борилади. Банк куни очилган пайт эса асосий, яъни 20208 ҳисоб рақамга ўтказилади. Нимага бу счетга имтиёз берилган? Чунки одамлар куннинг 24 соатида ҳам операциялар бажаришади. Масалан, кимдир ярим кечаси абутакка, яъни аптекага бориб дори сотиб олиб, пластик билан тўлов қилиши, ёки эрталаб соат 4 да самалётдан тушиб таксига пластик орқали тўлов қилиши керак бўлади. Мана шу ҳолатда мижоздан пулни олиш учун 23510 счет ишлатилади.
Демак, ташкилотда УзКард терминали учун қуйидагича счет очилган:
Ва худди шундай Хумо учун эса қуйидагича счет очилган:
Хумо Узкарддан ажралиб туриши учун ҳисобрақамининг тартиб рақамини 200 билан тугатган. Агар ташкилотда 2 ва ундан кўп хумо терминаллари бўлса, 201, 202 каби очиб борилар экан.
Сўнгги сўз
Ташкилотда терминал учун очилган ҳисобварақалари 5530 счетда акс эттирилиши керак. Бу худди ташкилонинг махсус ҳисоб рақамига тенг. Масалан, бир пайтлар улгуржи ташкилотлар учун улгуржи ҳисоб варақалари очилар эди, эсингизда бўлса. Улар 22626 счет билан бошланар эди. Унга тушган пулнинг 95% асосий ҳисоб рақамга, 5% эса ягона солиқга автоматик тарзда кўчириб берилар эди. Ҳозирда терминал счетда ҳам худди шундай алгоритм мавжуд: келиб тушган пулнинг 99.8% аоссий ҳисоб рақамига, 0.02% эса банк хизматига ушланмоқда. Хўш, 22626 счетларни 5530 га ҳисобини олиб борган бўлсак, нега энди терминал счетнинг ҳисобини 5711 га олиб боришимиз керак?
Қаердан 5711 счет келиб қолган?
Терминаллар бизнинг ҳаётда кириб келган пайт ҳозиргидай интернет тезликлари ва қамровлари бўлмаган бир пайт эди. Ўшанда ҳозирги СмартВиста эмас, Дует тизими ишлатилган. Дует тизими терминалда ўрнатилган чип орқали пуллар йиғилиб борилган ва ҳафтада бир ёки бир ойда бир марта банкка бориб чипдаги пуллар банкка инкасация қилинган. Худди шу механизм йўлдаги пулларга тенглаштирилган. Ўша пайтлар нормага терминалнинг учетини қандай олиб борайлик деб савол берилганда, норма терминалнинг пули ҳам 5711 қилиб жавоб қайтарган ва ҳозирги кунгача ҳам ХАТО берилган фиклларидан қайтган эмас. Мана шу берилган хато фикр шу кунларгача ҳисобчиларимизни йўлдан уриб келмоқда.
Тепадаги расмдан кўриниб турибдики, НОРМА жамоаси терминалдан келиб тушган пулни ҳали ҳам 5711 счетда олиб бормоқда. Бу эса ХАТО.
Тепадаги расмни кўрадиган бўлсак, 20 ноябр 2021 йил, шанба куни терминалда савдо бўлган. Мижознинг банки замонавий тизимларга улангани учун ўша куннинг ўзида тушган пулнинг 99.8% асосий ҳисоб рақамга ўтказиб берган. Баъзи ҳолларда терминалга урилган пул ОТКАЗАНО бўлиб, мижознинг пластик картасига қайтиб боради. Мана шу ҳолатда ҳам 23510 счетни анализ қилиб, тушган ёки ташмаган пулларни кўришимиз мумкин. 23510 счет банк клиентларда по умолчанию ёқилмаган бўлади ва банкка 1 та телефон (баъзи бир замондан орқа қолган банкларга, масалан асака банкка фирменний бланкага қоғоз билан ёзма) мурожаат қилинса, 5 секунда очиб беради. По крайном мере бизнинг Азия Алянс банкимиз телефон орқали ҳамма счетларимизни сразу очиб берган.
ХУЛОСА
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, 23510 счет бу ташкилотнинг махсус рақами бўлиб, унинг учети 5530 счетда олиб борилиш керак. Ана энди савдо пулларни ва банк хизматларини қандай қилиб 1С акс эттирамиз деган саволларга келаси дарсимизга жавоб берамиз.
PS. Мақолага ўзингизни баҳонгизни каналдаги комментарийларда қолдиришингизни сўраймиз. Бу муаллифнинг қилаётган меҳнатининг фидбеки ҳисобланади.