Россия Бухоро вилоятидан помидор ва булғор қалампири импортини тўхтатди
Жорий йилнинг 15 июлидан бошлаб Россельхознадзор Бухоро вилоятидан Россияга помидор ва булғор қалампирларини олиб киришда вақтинчалик чекловларни жорий қилди. Таъминотларнинг тўхтатилиши минтақадан келтирилган помидорларда навбатдаги “Tomato brown fruit virus” жигарранг мева вируси аниқланиши билан боғлиқ.
15 июлгача жўнатилган юкларни Россия ҳудудига фақат карантин фитосанитария экспертизасидан ўтганидан кейингина олиб киришга рухсат берилади.
2021 йил 7 июлдан бошлаб помидорларнинг ToBRFV вируси Россия ва барча Европа Иттифоқи мамлакатлари учун карантин объектлари рўйхатига киритилган.
Касаллик ҳосилнинг 70-80 фоизгача пасайишига, аксар ҳолларда иссиқхонада ҳосилнинг тўлиқ йўқотилишига олиб келади. Мазкур вирус, асосан, мева, уруғ ва кўчатлар орқали тарқалади.