A
@abror87
130 posts

Дўкондаги вертикал ферма – харидор кўз ўнгида йиғиб-териб олинадиган кўкатлар

Шаҳар вертикал фермаларида етиштирилган кўкатлар супермаркетларда сотилаётгани истеъмолчилар учун янгилик бўлмаса-да, уларнинг дўконларда таклиф этилиши пандемиядан кейин янада ортди. Бундан ташқари, ҳозирда ритейлерлар нафақат вертикал фермер хўжаликларининг кўкатларини сотяпти, балки, вертикал агробизнесга тўғридан-тўғри сармоя киритиш ёки супермаркетларнинг ўзида кичик вертикал фермер хўжаликларини юритиш орқали ушбу бизнес ривожига ҳисса қўшмоқда.

“Ifoda Agro Kimyo Himoya” МЧЖ ҚК яна бир кўргазмада иштирок этди

14 апрель куни Тошкент вилояти Aгрохизматлар маркази(AKIS)да Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази томонидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, уруғчилик, кўчатчилик, гулчилик соҳаларини ривожлантиришга бағишланган кўргазмали семинар ташкил этилди.

“Ifoda Agro Kimyo Himoya” МЧЖ ҚК “AGROPRO - 2022” кўргазмасида

2-4 март кунлари Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги “SOF EXPO SAMARQAND” кўргазмалар мажмуасида “Қишлоқ хўжалик техникалари ва технологиялари – AGROPRO 2022” кўргазмаси бўлиб ўтди.

Гидропониканинг неча хил тури мавжуд?

Илдиз озиқланадиган муҳитни физик-кимёвий хусусиятлари, озиқланиш тизими, технологик жиҳозларини конструктив ҳал этилишига кўра гидропоника қуйидаги 5 асосий турга ажратилади:

Гидропониканинг камчиликлари:

* Гидропоникада экин ўстириш осон иш эмас. У билан шуғулланмоқчи бўлганлар махсус билим ва тажрибага эга бўлиши керак. * Иссиқхона қурилиши катта маблағни талаб этади. * Узлуксиз сув ва электр энергияси керак. * Маҳсулот ишлаб чиқаришдаги техник хатолар тупроқда ўстиришга қараганда тезроқ ва жиддийроқ сезилади. * Электр воситалари, ускуналар ва компьютер дастурлари орқали бошқариш тўғри ишлаётганлигини доимий назоратга олиш лозим. Чунки микроиклим ва озиқланиш шароитлари орқали келиб чиққан физиологик бузилишлар рўй бериши мумкин. * Гидропоникада экин етиштириш талаб даражасида амалга оширилмаса, экологиянинг ифлосланишига олиб келади. Полиэтилен плёнка ва кимёвий ўғитлар атроф-муҳитни кам бўлса-да ифлосланишига олиб келади.

Гидропоника тупроқли деҳқончиликдан нимаси билан афзал?

* Гидропоникада экиннинг ҳосилдорлиги ва сифат даражаси тупроқда етиштирилганидан юқори бўлади. * Озиқ моддалар тўғридан-тўғри ўсимликнинг илдизига берилганлиги сабабли сув ва ўғит сарфи камаяди. * Пестицидлардан фойдаланиш камайиб боради, чунки ўсиш воситаси сифатида ишлатиладиган материаллар, одатда, стерилдир. * Гидропоника – ўсимлик етиштириш мумкин бўлмаган шўрланган, тошли, лалми ва бошқа жойларда ҳам экин етиштириш имконини беради. * Ўсимликларга бериладиган озиқ моддаларнинг миқдори ва нисбатларини ўзгартириб, ўсимликнинг вегетатив ёки генератив босқичларини бошқариш мумкин. * Гидропоникада алмашлаб экиш усули талаб қилинмайди, шунинг учун йил давомида экин етиштириш имкони бўлади. * Тупроқли деҳқончиликда бажариладиган тупроққа...

Гидропоника усулида экин етиштириш

Гидропоника тушунчаси грекча “hydor” - сув, нам ва “ропоэ” - меҳнат, иш сўзларидан келиб чиққан. Унда экин етиштириш учун илдиз жойлашган муҳит сифатида тупроқ ўрнида ишлатиладиган турли хилдаги материаллардан фойдаланилади. Ўсимликларни озиқлантириш минерал тузларнинг сувдаги эритмаси ёрдамида амалга оширилади.

“Ifoda Agro Kimyo Himoya” МЧЖ ҚК ўз агрономлари учун махсус семинар ташкил этди

Ҳар бир компаниянинг савдо бўлими структуранинг энг муҳим бўғини ҳисобланади. Агар мана шу тизим яхши ишламаса, барча ҳаракатлар йўққа чиқади. Сотув ҳажмини ошириш учун билим ҳамда тажрибали мутахассислар маслаҳатларига таяниш яхши одатлардан саналади.

“Ifoda Agro Kimyo Himoya” МЧЖ ҚК Республика тармоқлараро саноат ярмаркасида иштирок этмоқда

Бугун Тошкент шаҳридаги "Ўзэкспомарказ" кўргазмалар комплексида барча саноат тармоқлари учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик корхоналар иштирокида навбатдаги Республика тармоқлараро саноат ярмаркасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда “Ifoda Agro Kimyo Himoya” МЧЖ ҚК ҳам ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Ўзбекистон жаҳондаги энг йирик картошка импортёрлари бешталигига кириши мумкин

2021 йил охирига келиб, Ўзбекистон жаҳондаги энг йирик картошка импортёрлари бешталигидан жой олиши мумкин. Ўтган 11 ой натижаларига кўра, ушбу мамлакат картошка импорти бўйича ўз рекордини янгилаб, 456 минг тонна картошка импорт қилди. Ваҳоланки, 2020 йил давомида картошка импорти 421 минг тоннани ташкил этган. Шундай қилиб, бор-йўғи уч йил ичида мамлакатга картошка импорти икки баравар ортди.