Қишлоқ хўжалиги олимларини бир манзилга жамлаган анжуман
2021 йилнинг 23-25 сентябрь кунлари Наманган шаҳридаги “Akhsikent Hotel” меҳмонхонасида "ТУПРОҚСИФАТТАҲЛИЛ" Давлат унитар корхонаси, Ўзбекистон Тупроқшунослари Тармоғи ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар маркази – AKIS ҳамкорлигида “Замонавий деҳқончилик ривожида илм ва ишлаб чиқариш интеграцияси” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди.
Тадбир 23 июнь куни анжуман меҳмонларини азим Наманган шаҳрида кутиб олиб, уларни шоҳона кечки овқат билан сийлашдан бошланди.
24 июнь куни эрта тонгдан олимлар "IFODA" компания заводининг иш жараёни билан яқиндан танишиш мақсадида завод томон йўл олишди.
Меҳмонларни “Ifoda Agro Kimyo Himoya” қўшма корхонаси бош директори Қодирбек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги вакиллар тантанали равишда кутиб олишди.
Тушликдан сўнг тадбир қатнашчилари Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани, Оқтош шаҳарчасида “IFODA AGRO KIMYO HIMOYA” МЧЖ қўшма корхонасининг мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги корхонаси очилиш маросимида иштирок этишди.
Ушбу янги лойиҳанинг умумий қиймати 17 миллиард сўмга баҳоланган. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати эса 30 минг тоннани ташкил этиши кутилмоқда.