ИССИҚ ОБ-ҲАВО ШАРОИТИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ ПАВАРИШИ
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳаво ҳарорати сезиларли даражада кўтарилиши оқибатида юзага келадиган турли ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги тавсияларни бериб ўтди:
• Культиваторларни тўлиқ ишга жалб қилиш, ишчи органларини тўлдириш ва балиқ сирти қилиб ўраган ҳолда, эрталаб ва кечки соатларда ишлашини ташкил этиш;
• Туманда мавжуд барча пуркагичларни (ОВХ-600, VP-1, штангали Апполон) кечки соат 19:00 дан кейин эрталаб 7:00 гача ишлашини тизимли ташкил этиш;
• Барча техникаларни ва фекаловозларни жалб қилган ҳолда, тизимли равишда маҳаллий ўғит жамғариш ва экскремент (гўнг-навоз) чиқаришни ташкил этиш.
• Ҳудудлардаги чорвачилик, паррандачилик ва қўйчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида тўпланган маҳаллий ўғитлар суғорилаётган дала майдонларига бепул олиб чиқилади.
• Жойларда мавжуд сув штабларида сувдан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
• Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувчилар сонини камида 2-3 мартага ошириш, уларга далада барча шароитларни яратиш ва тунги суғоришга алоҳида эътибор бериш;
• Суғорилаётган ҳар бир майдон “шарбат усулида” суғорилиши, суғоришни қисқа ўқ ариқлардан фойдаланган ҳолда ҳамда мавжуд эгилувчан қувурлар орқали амалга ошириш;
• Микроиқлим ҳосил қилиш ва зараркунандалар кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида, имкон қадар дала атрофларига сув сепиш учун барча машина ва агрегатларни жалб этиш;
• Ёмғирлатиб суғориш технологиялари жорий этилган ғалла майдонларда экилган такрорий экинларни ушбу сув тежовчи ускуналарни қўллаган ҳолда суғориш ишлари ўтказилади.
P.S. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳафта охирида мамлакатимизга салқин ҳаво массаси кириб келиши натижасида, ҳаво ҳарорати пасая бошлайди.