December 2, 2021

Боғдорчилик-сабзавотчилик йўналишида қишки агротадбирлар

“Ifoda” компаниясининг боғдорчилик-сабзавотчилик йўналишида фаолият юритаётган агрономлари куз-қиш ойларида фермер ва деҳқон хўжаликлари боғларда кузги кимёвий ишлов бериш, ўғитлаш, шакл бериш, иссиқхоналарга ташриф буюриш орқали сабзавотларга агротехник ишлов бериш каби ишларни бажармоқдалар.

Уларнинг асосий вазифалари қуйидагилар:
1. Келаси йил мевали дарахтларга (уруғликларда парша, бактериал куйиш, данаклиларда клястоспориоз каби) замбуруғ ва бактериал касалликлар тушмаслиги учун Энтохлорок 85, Ифо бордо, Ифо сера каби фунгицидлар билан ишлов бериш.

2. Зараркунандаларга қарши профилактик ишлов учун Би 58, Энтоспилан, Энтолучо каби тизимли инсектицидлар ишлатиш.

3. Кузги озиқлантиришга тупроқдан фосфор, калий ва бор элементли ўғитларни ишлатиш кўзда тутилган.

4. Иссиқхоналарда етиштирилаётган сабзавотларнинг замбуруғли, бактериал касалликларга қарши Зерокс, Энтохлорок плюс, Энтохлорок экстра, Крезоксин, Ифо мис ультра каби препаратлар билан ишлов берилади.

5. Зараркунандаларга қарши эса Энтовант про, Энтолучо, Энтомектин ва бошқа препаратлар тавсия қилинмоқда.

6. Озиқлантиришга Ҳосил 13-40-13, 18-18-18, 20-20-20, Ифо фловер, Ифо гумат калий, Ифо пзн, Ифо калифос каби озуқалар, ўсимликни стрессдан чикаришга ВЛ 77, Зеребра Агро, Бигус каби стимуляторларни ишлатиш маслаҳат берилмоқда.