Келгуси икки йилда қайси озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошиб кетади?
Миллий рейтинг агентлиги маълумотларига кўра, келгуси икки йилда жаҳон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсиши камайиб, йиллик ўртача 3-4 фоизни ташкил этади.
“Кейинги 24 ойда озиқ-овқат маҳсулотларидан соя (20-30 фоиз), ёғ олинадиган ўсимликлар (6-8 фоиз) ва ғалла (4-7 фоиз) нархларида ўсиш кузатилади”, – дейилади маълумотда.
Нархнинг юқорилашига таҳлилчилар, пандемия даврида товар ва хизматлар таклифининг пасайиши, иқтисоди ривожланаётган мамлакатларда фуқаролар даромадларининг кўпайиши, нефть баҳоси ҳамда инфляция миқдорининг ошиши каби омилларни сабаб қилиб келтирмоқдалар. Шунингдек, экспертлар фикрига кўра, айрим ўсимликлардан биоёқилғи сифатида фойдаланиш ҳамда инсонларнинг тўғри овқатланиш тизимига тобора кўпроқ ўтиб бораётгани ҳам нарх ошишига таъсир кўрсатади.