Глобал исиш ўсимликлар вегетациясини тезлаштирди
Сўнгги бир неча йил ичида сайёрадаги иқлим ўзгаришлари кўплаб ўсимликларнинг вегетация даврини қисқартирди. Бу ҳақда Хитойдаги Нанкин ахборот технологиялари университети олимларининг “Science of the Total Environment” илмий журналида чоп этилган тадқиқотларда маълум қилинган.
Олимлар 2000 йилдан 2019 йилгача Марказий Осиё ўсимлик оламини кузатишди, маълумот тўплашди. Тадқиқотчилар сунъий йўлдош ҳамда тупроқдан намуналар олиш орқали ўсимликлар вегетациясини таҳлил қилишган. Тадқиқот жараён нафақат эрта бошланишини, балки экинларнинг тез ўсаётганини ҳам тасдиқлади.
Хусусан, Тян-Шан тоғларида вегетация бир кун олдин бошланиб, 3,7 кун олдин тугаган. Ҳаммаси бўлиб, 2019 йилнинг ўзида вегетация даври кузатилган майдоннинг 73 фоизидан кўпроғида ўртача 0,89 кунга камайган. Бу тенденция энг кўп Қозоғистоннинг маркази ва ғарбий қисмида, шунингдек, Сирдарё ҳавзасида ва Таримда кузатилди.
Олимларнинг фикрича, яқин келажакда шунга ўхшаш тенденция қишлоқ хўжалик экинларига таъсир қилиши мумкин. Бу Россияда ва бошқа кўплаб мамлакатларда озиқ-овқат хавфсизлигига тузатиб бўлмайдиган даражада зарар етказиши мумкин. Ҳозирда бу мамлакатларнинг ҳар бирида ғайритабиий қурғоқчилик туфайли, ҳар йили минглаб қорамол оч қолади, чунки бу ҳолат ўт-ўлан ва ем-хашак экинларига ўз таъсирини кўрсатади.