Гидропоника тупроқли деҳқончиликдан нимаси билан афзал?
* Гидропоникада экиннинг ҳосилдорлиги ва сифат даражаси тупроқда етиштирилганидан юқори бўлади.
* Озиқ моддалар тўғридан-тўғри ўсимликнинг илдизига берилганлиги сабабли сув ва ўғит сарфи камаяди.
* Пестицидлардан фойдаланиш камайиб боради, чунки ўсиш воситаси сифатида ишлатиладиган материаллар, одатда, стерилдир.
* Гидропоника – ўсимлик етиштириш мумкин бўлмаган шўрланган, тошли, лалми ва бошқа жойларда ҳам экин етиштириш имконини беради.
* Ўсимликларга бериладиган озиқ моддаларнинг миқдори ва нисбатларини ўзгартириб, ўсимликнинг вегетатив ёки генератив босқичларини бошқариш мумкин.
* Гидропоникада алмашлаб экиш усули талаб қилинмайди, шунинг учун йил давомида экин етиштириш имкони бўлади.
* Тупроқли деҳқончиликда бажариладиган тупроққа ишлов бериш, тупроқни ташиш, зарарсизлантириш ёки ювиш гидропоникада талаб килинмаганлиги туфайли ишчи кучи камаяди.
* Гидропоникада ўсимликларга макро ва микро элементларни керакли микдор ва усулда берилганлиги учун янада сифатли ва мазали маҳсулотлар олиш мумкин.
* Гидропоникада экин етиштиришни автоматлаштириш жуда кулай. Унда суғориш, ўғитлаш ва шунга ўхшаш тадбирлар автоматик равишда бошқарилиши мумкин, бу эса меҳнатни тежашга имкон беради.
* Гидропоникада ишлатиладиган сув тупроқли деҳқончиликда ишлатиладиган сув микдоридан анча кам. Тупроқда ўсимликларга берилган сувнинг бир қисми оқиши, ювилиши ва буғланиши туфайли йўқолади. Шу сабабдан тупроқсиз деҳқончиликда ишлатилган сув миқдори тупроқда ишлатиладиган сувга нисбатан 50% га тежалади.