January 17, 2022

Гидропоника усулида экин етиштириш

Гидропоника тушунчаси грекча “hydor” - сув, нам ва “ропоэ” - меҳнат, иш сўзларидан келиб чиққан. Унда экин етиштириш учун илдиз жойлашган муҳит сифатида тупроқ ўрнида ишлатиладиган турли хилдаги материаллардан фойдаланилади. Ўсимликларни озиқлантириш минерал тузларнинг сувдаги эритмаси ёрдамида амалга оширилади.

Гидропоника ўлкамиз учун янги ва ривожланаётган тизим бўлишига қарамай, аслида тарихий фактлар унинг қадимий тарихга эга эканлигини кўрсатади. Бобил осма боғлари ва Хитойнинг сузувчи боғлари тупроқсиз қишлоқ хўжалигининг ёрқин намуналаридир.

Дунёда умумий 31 000 гектар тупроқсиз экин майдонлари мавжуд. Мамлакатимизда иссиқхоналарнинг умумий майдони 8239 гектар бўлиб, шундан 1820 га майдон гидропоника иссиқхоналари саналади.