Ўзбекистон Украина, Беларусь ҳамда Россияга эртаги карам экспорт қилишни бошлаб юборди
2021 йилнинг март ойи иккинчи ярмидан бошлаб Ўзбекистон деҳқон бозорлари ва супермаркетларида эртаги карам пайдо бўлди. Таъкидлаш лозимки, эртаги карам ҳар йили мамлакатимизга экспортдан бир неча миллион доллар даромад келтирадиган муҳим маҳсулот саналади.
Шуниси қизиқки, Ўзбекистонда эртаги карам экспорти маҳсулот кўпинча ички бозорда пайдо бўлишидан олдинроқ бошланади.
2021 йил 16 апрель ҳолатига кўра, ёш карам Тошкентдаги супермаркетларда килограмми 4500-5000 сўмдан сотилмоқда ва бу нарх икки ҳафтадан буён ўзгармасдан турибди. Шу билан бирга, 2020 йил ҳосилнинг карамини сезиларли даражада арзонроқ нархда сотиб олиш мумкин.
Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, Ўзбекистон ўз эртаги карамларини Украина, Россия ва Беларусь давлатларига экспорт қилади. Бу йилги баҳорнинг совуқ келиши, ушбу минтақаларда ёш карамни йиғиш ишлари бошланишини икки ҳафта ортга сурди.