April 7, 2021

Иқлим ўзгариши туфайли қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлиги 50 йилда 21 фоизга пасайиб кетди

Иқлим ўзгариши оқибатида қишлоқ хўжалигининг умумий миллий маҳсулдорлиги 1960 йилдан буён 21 фоизга пасайган. Бу ҳақда Корнелл университети томонидан АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида олиб борилган тадқиқотда айтилди.

Бундай пасайиш сўнгги етти йил ичидаги маҳсулдорликнинг ўсишини йўқотиш билан тенгдир, дея таъкидлайди олимлар.

«Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари соҳада унумдорликнинг ўсишига имкон яратди, лекин антропоген иқлим ўзгаришининг ушбу ўсишга тарихий таъсири аниқланмади», – дейилади Nature Climate Change журналида чоп этилган тадқиқотда.

Олимлар қайд этишича, қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигининг қисқариши илиқ минтақалар – Африка, Лотин Америкаси ҳамда Кариб ҳавзаси мамлакатларида юқорироқдир (24-34 фоиз).

Иқлим ўзгаришларига қарши курашишнинг энг яхши усули – бу, тажрибали мутахассисдан керакли маълумотни ўз вақтида олиш ҳисобланади. Бу борада сизга "Ifoda" компанияси агрономлари, бутун республикамиз миқёсида хизмат кўрсатувчи дўконлар тармоғи ҳамда мунтазам ишлаб турувчи call-center муҳим кўмакчи бўла олади.