April 28, 2021

Республикамиз 2021 йил ҳосили учун уруғликлар билан етарлича таъминланганми?

"Ўзагроинспекция" республика миқёсида сабзавот, полиз ва картошка экинлари экилишини таҳлил қилди. Унга кўра, бу йил 73 минг 871 гектарга сабзавот, 36 минг 73 гектарга полиз ва 31 минг 401 гектарга картошка экилганлиги аниқланди.

Сабзавот экиш бўйича энг юқори кўрсаткич – Сирдарёда 94 фоиз, энг паст кўрсаткич эса Бухорода – 41 фоиз қайд этилган. Полиз маҳсулотлари борасида энг юқори кўрсаткич Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари (42 фоиз)га тегишли. Энг кам кўрсаткич Хоразм вилоятида (38 фоиз) қайд этилган. Картошка экиш борасида пешқадамликни Сурхондарё 96 фоизлик натижа билан илиб кетди. Фарғона вилояти эса 37 фоизлик кўрсаткич билан энг охирида бормоқда.

Шунингдек, "Ўзагроинспекция" 2021 йил ҳосили учун етишмайдиган уруғликларни тезда импорт қилиш бўйича маҳаллий ҳокимликларга огоҳлантириш бериб бормоқда.

Таъкидлаш лозимки, “Ifoda” компанияси Испаниянинг дунёга машҳур “Semillas Fito” уруғчилик компанияси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Эндиликда Европанинг энг сифатли уруғларига қизиқиш билдирган ер эгалари “Ifoda” компанияси агрономлари ҳамда савдо агентларига мурожаат қилишлари мумкин.

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати