Дронлар ишлаб чиқарувчи инновацион агростартаплар
Aвтоном технологиялардан фойдаланиш қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг сўнгги инновация ҳисобланади. Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги тизимида дронлардан фойдаланиш дунёдаги кўплаб стартаплар эътиборини тортмоқда. Улардан айримлари ҳақида бугун сўз юритамиз.
1. KrattEye – ўрмон ёнғинларига мўлжалланган автоном кузатув тизими. Эстония
Мазкур агро стартап ўрмон ёнғинларини кузатиб бориш ва маълумотларни мобил тармоқ орқали серверга узатиш учун сунъий интеллект, учувчисиз бошқариладиган қурилмалардан фойдаланади. Яъни дронлар аниқ вазият хариталарини яратиб, ўрмон ёнғинларини 8 соат олдин башорат қилишга имкон беради.
2. SkymatiX – дронлар бизнес учун! Япония
SkymatiX ўз дронлари ёрдамида турли хилдаги агрохизматларни тақдим этмоқда. Яъни хизмат кўрсатиш объектлари – максимал тезлиги 60 км/соатгача чиқадиган квадрокоптерлар тарзидаги дронлардир.
3. Ecobotix – учувчисиз учиш воситаларига асосланган деҳқончилик хизматларини тақдим этади. Дания
Ecobotix дронлар ёрдамида турли хилдаги агрохизматларни тақдим этади. Улар ўз дастурий таъминотлари ёрдамида қайта ишланган маълумотларни йиғиш учун учинчи томон дронларидан фойдаланади. Тайёрланган ҳисобот EcoWeb маълумотларни бошқариш платформасида йиғилади. Ҳамда далани суғориш, ўғитлар ва зараркунандаларга қарши кураш тўғрисида қарор қабул қилиш учун деҳқон ва фермерларга маълумот беради. Дронлар ёрдамида кучли зарар кўрган ҳудудлар интенсив равишда даволанади.
4. Aerobotika – дронлар ёрдамида фермер хўжаликларини кузатиш ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича ечимлар етказиб берувчиси. Жанубий Африка
Aerobotika фермер хўжаликларини кузатиш ва зараркунандаларга қарши кураш ечимларини тақдим этишга ихтисослашган. Лойиҳа ердаги касаллик ва зараркунандаларни аниқлаш, учувчисиз учиш хизматлари, боғ ва экинларни бошқариш хизматларини тақдим этади.
5. Drone Fishing – корхоналар учун учувчисиз самолётларни ишлаб чиқаради. Жанубий Африка
Drone Fishing турли хилдаги дронлар ишлаб чиқарувчиси саналади. Gannet Pro ва Gannet Pro Plus квадрокоптерларининг максимал тезлиги 65 км/соатни ташкил этади ва 3,5 кг гача юк кўтариши мумкин.
Бундан ташқари стартап Gannet ва DJI дронлари ёрдамида балиқ овлаш хизматини ҳам таклиф қилади. Улар ўз маҳсулотларини веб-сайт орқали сотишни йўлга қўйган. Буюртма дунё бўйлаб 3-5 иш куни ичида етказиб берилиши таъминланади.