September 28, 2021

AKIS биносида “Гул етиштирувчилар уюшмаси” анжумани

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази – AKIS биносида Тошкент вилояти агрохизматлар маркази ҳамда “Гул етиштирувчилар уюшмаси” билан ҳамкорликда анжуман ташкил этилди.

Ушбу анжуманда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тўраев, бутун мамлакатимиз ҳудудидан келган илғор фермерлар, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари, шунингдек, гулчиликка астойдил қизиқувчи бошқа соҳа вакиллари ҳам иштирок этдилар.