November 11, 2021

Лимон, апельсин, мандарин каби цитрус экинларини қишолди озиқлантириш

Лимон, апельсин, мандарин ва бошқа цитрус, яъни доимий яшил бутасимонлар йил давомида турли озуқаларга эҳтиёж сезишини инобатга олиб, уларга қишолди Энтомикро ўғити (10 литр сувга 30 гр) Магний макс ўғити (10 литр сувга 25 гр), Энтоцинк ва Энтобор (10 литр сувга 25 ва 10 гр) ўғитларини биргаликда қўллаш уларнинг совуққа, ёруғлик камлиги ва ҳаво алмашинуви етарли бўлмаган қиш ойларига чидамлилигини оширади.

Қиш яқинлашганда ва қиш вақтида бу бутасимон дарахтларни кесиш ва уларга шакл бериш тавсия қилинмайди. Ноябрь ва декабрь ойларида тупроқдан озиқлантириш яхши самара беради. Бунин учун бир гектар цитрус экинларига 40-60 тонна чириган мол, от, ёки қўй гўнги, 1 тонна суперфосфат, 200-300 кг калийхлор, 5 кг Энтобор солиб, тупроғига аралаштириш тавсия қилинади.

Цитруслар учун кишки давр ноябрь ойидан апрель-май ойларигача бўлган вақтни ўз ичига олади. Шу даврда ичкаридаги ҳарорат ҳар хил босқичда бўлади. Ноябрдан март ойигача кундузи 12 даража, кечаси 6 даража, март, апрель, май ойларида кечаси 18, кундузлари 26 даража бўлиши тиним ва гуллаш учун ўта қулай ҳарорат ҳисобланади. Шу ҳароратни таъминлаш билан бирга ичкаридаги ҳаво намлигини 65-70 фоиздан оширмай вақти-вақти билан шамоллатиб туриш катта аҳамиятга эга. Шакл бериш ишлари февраль, март ойларида амалга оширилгани маъкул. Шакл бериш ишлари тугагандан кейин кесилган жойлар диаметри 2 смдан ортиқ бўлса, у жойларга эмулсияли бўёқ суртиш керак.