Такрорий экин сифатида нималарни экиш мумкин?
Республикамиз тупроқ-иқлим шароити кузда экилган бошоқли дон экинлари ҳосилидан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиб, 2-3 маротаба ҳосил олиш имконини беради.
Бошоқли дон экинлари ҳосили йиғиштириб олингандан кейин Республикамиз жанубий вилоятларида 130-140 кун, қолган вилоятларда 110-120 кун совуқ бўлмайдиган кунлар қолади. Шу даврда бўшаган майдонларга иккинчи экин сифатида тариқ, соя, маржумак(гречиха), мош, фасоль, ловия, ерёнғоқ, маккажўхори, мойли кунгабоқар, кунжут; сабзавот экинларидан помидор, қалампир, бақлажон, сабзи, шолғом, турп, картошка, карам ёки гулкарам; полиз экинларидан қовун, тарвуз, қовоқ, бодринг, ширин маккажўхори экиш мумкин.
Тадқиқотлар натижасига кўра, такрорий экинлар сув ва шамол эрозиясининг зарарли таъсирини камайтиради, тупроқни органик моддалар билан бойитиб, унумдорлигини оширади. Такрорий экинлар экилган тупроқ юзаси ўсимлик билан қопланиши ҳамда доимий суғорилиши натижасида қизиб кетмайди, шўрланиш ва қуриб қолиш кузатилмайди.
Шу ўринда бир кичик маслаҳат: такрорий экин сифатида юқоридагилардан қай бирини танлашингиздан қатъий назар “Ifoda” компанияси мутахассислари билан маслаҳатлашишни унутманг. Зеро “Ifoda” маҳсулотлари – йирик ҳосил гарови!