July 17, 2021

Андижон ва Наманганда томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатилмоқда

Андижон ва Наманган вилоятларида "Ifoda" компанияси томонидан жами 565.3 гектар ерга “Ifoda Drip” томчилатиб суғориш тизими ўрнатилди. Тизим орқали сувлар бериш бошлаб юборилди. Томчилатиб суғориш тизимида қандай шаклда ўғитлаш лозимлиги тушунтирилиб, фермерларга кўрсатиб берилди.

Ҳозирда мазкур тизимга фермерларнинг қизиқиши жуда баланд, бошқа фермерларнинг қизиқиши ҳам тобора ортиб бормоқда.

“Ifoda Drip” томчилатиб суғориш тизими борасида 20 йиллик тажрибага эга мутахассисларни Туркиядан олиб келган. Улар фермерларга томчилатиб суғориш тизимидан қандай фойдаланиш кераклигини ўргатиб келмоқда.