Дўкондаги вертикал ферма – харидор кўз ўнгида йиғиб-териб олинадиган кўкатлар
Шаҳар вертикал фермаларида етиштирилган кўкатлар супермаркетларда сотилаётгани истеъмолчилар учун янгилик бўлмаса-да, уларнинг дўконларда таклиф этилиши пандемиядан кейин янада ортди. Бундан ташқари, ҳозирда ритейлерлар нафақат вертикал фермер хўжаликларининг кўкатларини сотяпти, балки, вертикал агробизнесга тўғридан-тўғри сармоя киритиш ёки супермаркетларнинг ўзида кичик вертикал фермер хўжаликларини юритиш орқали ушбу бизнес ривожига ҳисса қўшмоқда.
Vertical Field – хизмат сифатида вертикал фермер хўжаликлари сотадиган компания бўлиб, кўкатларни модулли қаторлардан фойдаланган ҳолда вертикал равишда ўстиради. Компания бизнес-модели супермаркет ёнида яшил деворли контейнер фермалар ўрнатишдир.
Технология модулли, яъни, мижоз уни исталган деворга ва бинонинг ичига жойлаштириши мумкин. Фирманинг агрономик ва техник бошқарувини Vertical Field амалга оширади ва хўжаликдаги операцияларни агрономлар – компаниянинг маҳаллий ҳамкорлари таъминлайди.
Дўконларга вертикал фермаларни жойлаштириш энг янги маҳсулотларни истеъмолчи кўз олдида олдида йиғиб-териб олишни таъминлайди. Бу супермаркетларга сотиб олаётган маҳсулотининг келиб чиқишини билолмай қайғураётган мижозларни жалб қилишда ёрдам беради.