Кимёвий ўғитлардан воз кечиб, фақат табиий йўл орқали ўсимлик дунёсини ривожлантириш мумкинми?
Хоҳлаймизми-йўқми, бу тизимга ўтиш учун маълум бир вақт, кўникма талаб этилади. Бунгача кимёвий йўлдан фойдаланиш лозим. Бунда анъанавий йўлдан эмас, балки ноанъанавий усулларни қўллаш керак. Мисол учун, ўсимликни баргидан озиқлантириш мумкин. 200 кг карбамидни тупроқдан бергандан кўра, 5 кг карбамидни сувда эритиб, суспензия ҳолатида баргидан бериш мумкин.
Мана шу усулларда ишлаб, секин-секин кимёвий усуллардан воз кечишимиз керак. Сабаби қишлоқ хўжалиги ривожланган мамлакатларда, хусусан, Нидерландия, Хитой, Япония каби давлатларда органик маҳсулотларга талаб жуда юқори ва бу анъанавий усулда олинган маҳсулотларга нисбатан бир неча баробар қиммат.
Мисол учун, Наманганда “Art soft claster” холдинг ҳозирда Японияга сочиқ экспорт қилади. Анъанавий усулда пахта толасидан тўқилган сочиқ 1 доллар бўлса, органик пахта толасидан тўқилган сочиқ 3 доллардан сотилади.
Демак, органик маҳсулотга ўтиш нафақат сарф-харажатни, балки фойда-даромадни ҳам бир неча баробарга ошишига хизмат қилади.
Бахтиёр Расулов,
Биология фанлари доктори