October 30, 2021

Боғ ва токзорларни қишга тайёрлаш бўйича агротадбирлар (2-қисм)

Дарахтларни қишга тайёрлашда зараркунандаларга қарши профилактик ишловлар бериш орқали қишловга кетаётган зараркунандаларни, айниқса, олма, гилос, ўрик илдизига тушадиган май қўнғиз қуртини йўқотиш учун илдиздан бериладиган тизимли препаратлардан би58 (бир гектар боғ учун 5 литр, ёки 4 кг Энтоспилан, ёки 3 литр Делтасис ишлатилса, самараси юқори бўлади. Ушбу ишловларни амалга оширишда самарали натижага эришиш учун ишчи эритмани тайёрлаш, сепиш вақтида ҳароратни тўғри танлаш, пуркагичларни созлаш ва сарф- меъёрларини тўғри белгилаш керак бўлади.

Ишчи эритма боғдаги дарахтлар ёшига қараб, гектар ҳисобида 200-600 литр тайёрланади. Сепиш учун энг қулай вақт дарахт барглари тўкилганда тунги ҳарорат +5 даражадан пастламай туриб.

Шунингдек боғ ва токзорларни тупроқдан ўғитлаш, шудгорлаш ишларини хам ноябрь-декабрь ойларида амалга ошириш мақсадга мувофиқ булади. Бунда бир гектар боғ ва токзорлар 20-40 тонна чириган гўнг, 500 кг аммофос ёки бир тонна суперфосфат, 200-300 кг калий, бир-икки кг Энтобор билан ўғитланади.