May 24, 2021
Сельдерейни қаерларга экиш мумкин?
Сельдерейни яхши гўнг солинган ерларга бодринг, қовоқча, эртапишар карам ва гулкарам, пиёз, эртапишар картошкадан кейин экилиши мақсадга мувофиқ.
Касаллик ва зараркунандалари бир хил бўлганлиги учун илдизмевали экинлар экилган майдонларга сельдерей экиш тавсия этилмайди. Сельдерей уруғи етиштирилган майдонларга эса петрушка, шивит, сепма пиёз, кашнич
каби экинларни экиш тавсия этилмайди.
Уруғларни йиғиб олиш жараёнида тўкилган уруғлар кейинги йилда юқорида кўрсатиб ўтилган экинлар билан бирга униб чиқади ва ўтоқ қилишда катта қийинчиликларни келтириб чиқаради.