August 17, 2021

Ўзбекистон 2021 йилда деҳқончилик маҳсулотларидан 45,8 трлн. сўм фойда кўрган

Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-июнь ойларида етиштирилган деҳқончилик маҳсулотларининг ҳажми 45,8 трлн. сўмни ёки 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 98,3 фоизни ташкил этди. Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида деҳқончилик маҳсулотларининг улуши 40,7 фоизни ташкил қилди.

Мазкур даврда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 4 724,0 минг тонна дон экинлари, 3 174,9 минг тонна сабзавот, 1 543,8 минг тонна картошка, 211,9 минг тонна полиз, 938,6 минг тонна мева ва резаворлар ҳамда 45,5 минг тонна узум етиштирилган.

Етиштирилган деҳқончилик маҳсулотлари бўйича юқори улушга эга ҳудудлар таҳлил қилинганда, республика бўйича жами етиштирилган дон экинларининг 12,6 фоизи – Сурхондарё вилояти, сабзавотларнинг 17,9 фоизи – Aндижон вилояти, картошканинг 18,5 фоизи – Самарқанд вилояти, полиз маҳсулотларининг 27,3 фоизи – Сурхондарё вилояти, меваларнинг 25,2 фоизи – Aндижон вилояти ҳамда узумнинг 30,1 фоизи – Сурхондарё вилояти ҳиссасига тўғри келди.