“IFODA” АГРОНОМИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ
“Ifoda” компаниясининг жонкуяр агрономлари деярли ҳар куни компания маҳсулотларига ишонч билдирган деҳқонлар ҳамда фермер хўжаликлари дала майдонларида бўлиб, ўзларининг керакли тавсия ҳамда маслаҳатларини бериб бормоқдалар.
Жумладан, Наманган вилояти агрономи Орибжон Базаров Тўрақўрғон туманидаги “Аҳмаджон Абдуллажон” фермер хўжалигининг 70 гектар пахта майдонларини кўздан кечирди ҳамда ўсимликни баргидан озиқлантиришга “Ifo Kalifos”, “Ifo Aminomaks” ўғитларини тавсия қилди. Ғўза баргларини сунъий тўктириш учун эса Энтодефол препаратини қўллаш лозимлигини айтиб ўтишни ҳам унутмади.
Шунингдек, агроном Наманган туманидаги "Норин дарё ирмоқлари" фермер хўжалигининг 100 гектарлик пахта майдонини ҳам бориб кўрди. Бу фермер хўжалиги ўзининг 14 гектарли пахта майдонидан 4 гектарини баргидан “Энто микро”, “Ҳосил про”, “Анка супер”, “Магний макс” препаратлари билан озиқлантирилган ғўза парвариши учун ажратиб берган. Алоҳида назоратга олинган мазкур дала ҳолати ҳақида кейинроқ яна маълумот бериб ўтамиз.