July 5, 2021

Тарвуз ва пиёз – Ўзбекистоннинг асосий экспорт маҳсулотларига айланиб бормоқда

EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистондан тарвуз экспорти жадаллашганини қайд этишмоқда. Ушбу рейтингда иккинчи ўринни пиёз эгаллаб турибди.
Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорга жўнатиш учун транспорт воситаларига умумий сўровларнинг 80-90 фоизи икки маҳсулот – тарвуз ва пиёз экспортига тегишли. Сўровларнинг қарийб 70 фоизи тарвуз, тахминан 15 фоизи эса пиёз жўнатиш учундир.

2020 йилда Ўзбекистондан тарвуз экспорти ҳажми рекорд кўрсаткич – 49,4 минг тоннани ташкил этганди. Агар ўсиш шу тарзда давом этса, ўтган йилдаги рекорд кўрсаткич янгиланиши мумкин.

Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотларини жўнатиш учун транспортга бўлган талаблар рейтингида иккинчи ўринни пиёз эгаллаб турибди. Ушбу маҳсулот Россия ва Қозоғистонга жўнатилмоқда. Сўровларнинг қолган қисми қовун ва помидор экспортига тааллуқли, шунингдек, ўрик, гилос, шафтоли жўнатиш бўйича ҳам кам сонли сўровлар мавжуд.