Дунёда ерга вертикал ишлов бериш бозори йилига 25 фоизга яқин ўсади
Allied Market Research ҳисоботларига қараганда, дунё ерга вертикал ишлов бериш бозори 2026 йилга бориб $12,7 млрд га етади. 2019 йилдан 2026 йилга қадар у ўртача 24,6 фоизга ўсиб боради.
Таҳлилчиларнинг фикрича, бу истеъмолчилар орасида органик озиқ-овқат маҳсулотлари тобора кўпроқ оммалашаётгани билан боғлиқ.
“Ерга вертикал ишлов бериш сифатли маҳсулот етиштириш ҳамда об-ҳаво шароитлари, суғориш учун сув захираси, тупроқ ҳолати ва мавсумий ишчиларга боғланиб қолмасликка имкон яратади, технологиялар эса ҳосилни назорат қилишда ёрдам беради”, дейилади Allied Market Research ҳисоботида.
Бироқ зарур ёритиш даражаси ва суғориш тизимларига эга бўлган иссиқхоналарни барпо этиш бошланишига катта харажатлар талаб этади.
Бундан ташқари, қўлланиладиган технологиялар ҳам ҳали ишлаб чиқиш жараёнида. Буларнинг бари ерга вертикал ишлов бериш бозорининг ўсишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Аммо аҳолининг ўсиши ва ҳосил етиштириш учун технологиялардан фойдаланишга асосланган қишлоқ хўжалигининг ривожланиши яхши даромад олиш имконини беради.