July 16, 2021

Ранг-баранг гулкарам савдоси авжига чиқди

Львовлик деҳқонлар Украина бозори учун рангли гулкарам етиштиришга қарор қилишди. Рангли гулкарамнинг дастлабки ҳосили супермаркет ва ресторан ходимларида катта қизиқиш уйғотди.

Бу гибрид гулкарам Украинада рўйхатдан ўтиши биланоқ, компания ўзининг доимий мижозларига уни дала майдонларида синаб кўришни таклиф этди. Бироқ нав мамлакат бозорида янгилик бўлгани учун деҳқонлар уни экиш учун катта майдон ажратмадилар. Синов тариқасида кичик майдонга экиш билан чекланишди. Аҳоли гулкарамнинг оқ рангда бўлишига ўрганиб қолган, шунинг учун рангли гулкарамлар баъзи харидорлар учун кутилмаган янгилик бўлди. Айниқса европаликлар, озиқ-овқат тармоқлари ва ресторан юритувчи бизнесменларда катта қизиқиш уйғотди.

Бир бош карамнинг ўртача вазни бир килограммгача бўлади. Бозор учун сархил маҳсулотлар етиштирилганда ўртача ҳосилдорлик гектарига 20 тоннани ташкил қилади.

Бундан ташқари, ранг-баранг гулкарамларнинг кўриниши чиройли бўлгани учун ишлаб чиқарувчилар, айниқса, маҳсулотларни музлатиш билан шуғулланадиган кишиларнинг қизиқишини оширмоқда.