December 14, 2021

“Ifoda Agro Kimyo Himoya” МЧЖ ҚК Республика тармоқлараро саноат ярмаркасида иштирок этмоқда

Бугун Тошкент шаҳридаги "Ўзэкспомарказ" кўргазмалар комплексида барча саноат тармоқлари учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик корхоналар иштирокида навбатдаги Республика тармоқлараро саноат ярмаркасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда “Ifoda Agro Kimyo Himoya” МЧЖ ҚК ҳам ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Тадбирда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедовлар меҳмон бўлишди.

Мазкур ярмаркада маҳсулотлари сотув бозорини кенгайтириш ҳамда янги ҳамкорлар топиш истагида бўлган бир қатор компаниялар тўрт кун давомида ўз маҳсулотларини намойиш этиш имконига эга бўладилар.