May 25, 2021

Мева-сабзавотларни териб олиш роботлар зиммасига юкланмоқда

Шу пайтгача бутун дунёда янги пишган мева ва сабзавотларни йиғиб-саралаш, асосан, қўл меҳнати ёрдамида амалга оширилган. Аммо “Wageningen University&Research” компаниясининг “ақлли” роботлари одамлардан бу борада бир нечта вазифаларни бажаришни ўрганишди. 2021 йил ёзида улар илк тақдимотга тайёр бўлишади.

“Роботлардан фойдаланиш компаниялардан кўп меҳнат, анчагина вақт ва пулни тежашга ёрдам беради”, – дейди “Wageningen Food & Biobased Research” компанияси вакили, “Agro Food Robotics” жамоаси аъзоси Аниш Чаухан. – Агар битта робот бир нечта вазифаларни бажара олса, янада самаралироқ натижаларга эришиш мумкин, – дейди мутахассис.

У апельсинни қайта ишлайдиган, аммо қулупнайга ишлов беришга осонликча ўтиб оладиган ва бу меваларни бир зумда ширинлиги бўйича саралайдиган роботни мисол қилиб келтирди.

“Деҳқон ширинроқ қулупнайни қимматроқ сота олади. Ва у харидорларга маҳсулотга инсон қўли тегмаганлигига кафолат бериши мумкин. Бу пандемия пайтида катта устунлик», – дея қўшимча қилди Чаухан.