Ўтган икки ҳафта ичида Ўзбекистонда тарвузнинг улгуржи нархи 44 фоизга ошди
Ўзбекистонда икки ҳафта мобайнида тарвузнинг ўртача улгуржи нархи 44 фоизга ошди.
2021 йил июль ойининг биринчи ўн кунлигидан август ойи ўрталарига қадар Ўзбекистон пойтахти бозорларида тарвузнинг ўртача улгуржи нархи 900 сўм/кг дан ошмаган. Шу билан бирга, 12-26 август кунлари ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 900 сўм/кг.дан 1300 сўм/кг.гача кўтарилди, яъни, 44 фоизга ошди.
Таққослаш учун, 2019 йил 26 август ҳолатини оладиган бўлсак, жорий нархлар ўтган йилги нархдан маҳаллий валютада 62% ва AҚШ долларида 33% юқоридир.
Таъкидлаш жоизки, тарвуз улгуржи нархининг ўсиши экспортёрларнинг унга талаби ортиши туфайли содир бўлмаяпти. Чунки август ойининг бошидан ҳозирги кунга қадар республикадан атиги бир неча юз тонна тарвуз ташқи бозорга жўнатилган, бу мазкур турдаги маҳсулот учун аҳамиятсиз ҳажм ҳисобланади.