ЮҚОРИ ЧИРЧИҚ ТУМАНИ ҲОКИМИ AKIS AГРОХИЗМAТЛAР МAРКAЗИДА БЎЛДИ
Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги томонидан ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқариш, инвестиция лойиҳалари ва экспортёр корхоналар фаолиятига доир жараёнлар билан таништириш мақсадида журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди.
Дастлабки манзил Тошкент вилояти Aгрохизматлар маркази (AKIS) бўлди. Бу ерда фермер, деҳқон хўжаликлари, кластерлар, томорқа ер эгалари учун кенг кўламдаги 100 дан ортиқ агрохизматлар тақдим этилади.
Журналистлар Юқори Чирчиқ тумани ҳокими Ускенбой Aтемов бошчилигида марказни айланиб, ташкилот ҳақида етарлича маълумотга эга бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, AKIS марказида лаборатория, консултация, юридик хизматлар, кенг кўламдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш, соҳанинг бошқа иштирокчилари билан яқин алоқа ва манфаатли муносабатлар ўрнатиш имкони мавжуд.