Ўзбекистонда бозорлар ўрнини супермаркетлар эгаллаши мумкинми?
Ўзбекистондаги “Маkrо” йирик супермаркетлар тармоғи раҳбари Роман Сайфулин супермаркетларнинг анъанавий бозорлар билан рақобати хусусида фикр билдирди.
– Бозорлар савдо майдонини тарк этиши мумкин, лекин тез орада улар яна ўз ўрнини эгаллайди: “Европа мамлакатларида ҳам аввалига ҳамма бозорлар ёпилди, кейин одамлар бозорга боришни соғинишди. Супермаркетларда кўп ҳолларда бир хил маҳсулотлар ассортименти тақдим этилади, харидор эса танлаб олишни хуш кўради. Айрим маҳсулотлар супермаркетлардан топилмайди. Одамлар айнан шундай маҳсулот учун бозорга боради. Ҳатто Москвада ҳам буни кузатиш мумкин, деярли барча бозорлар ёпилиб кетган эди, лекин ҳозир улар яна савдо майдонига қайтмоқда. Дарвоқе, бозордаги нархлар арзон эмас, маҳсулотлар, кўпинча, супермаркетдагидан ҳам қимматроқ, – дейди Роман Сайфулин.
Эслатиб ўтамиз, “Маkro” супермаркетлар тармоғи менежери супермаркетлар ташкил қилиш учун юқори сифатли савдо майдончалари етишмовчилиги, ҳудудлардаги ишлар, ассортимент ва маҳаллий етказиб берувчилар билан боғлиқ муаммолар, ҚҚС, сархил мева-сабзавот маҳсулотлари сифатининг стандартлари ҳақида ҳам сўз юритди.