Ўзбекистонда сабзи нархи нега бунча қиммат?
Ўзбекистонда сабзи машҳур таом – ўзбек паловининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Яқин-яқингача палов тайёрлаш таннархи гўшт, гуруч ва ёғ нархига боғлиқ эди. Энди эса сабзининг ҳам палов таннархидаги улуши ошиб бормоқда.
Ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги дўкон ва савдо расталарида 1 кг сабзи 9-11 минг сўм (0,85-1,04$)дан сотилмоқда. Тахминан икки ой аввал ушбу маҳсулотларнинг чакана нархи 2-3 баробар паст бўлган. Бу йил сабзи нархи ўтган йил нархига нисбатан беш баробар юқори. Одатда, сабзининг янги ҳосили апрель ойи бозорда пайдо бўлиши билан маҳсулот ҳажми аста-секин кўпайиб, нарх пасайишига олиб келиши керак эди. Лекин бу йил бундай бўлмади.
Хўш, жорий мавсумда сабзининг бундай «ноанъанавий» нархларда сотилаётганига сабаб нима?
Гап шундаки, Россия Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг энг йирик ва асосий бозори бўлгани сабабли, у ерда айрим маҳсулотлар нархларининг ўсиши товарлар нархи ўсишида ҳам акс этмоқда.