December 2, 2021

Сунъий интеллект фермерларга ҳосилни ошириш имконини бермоқда

“Ricult” дастури об-ҳаводаги инжиқликларни таҳлил қилиб, Таиланд ва Покистондаги фермерларга агротадбирлар учун энг қулай вақтни танлаб беради. Ушбу сунъий интеллектнинг башоратлари банкларга фермерларга берилаётган кредитлар таваккалини аниқлаш имконини ҳам беради.

Стартап томонидан тақдим этиладиган спутник орқали олинган тасвирлар, мутахассис маслаҳати ҳамда об-ҳаво маълумотлари фермерларга ҳар йилги қурғоқчиликларга қарамасдан ўз ҳосидорлигини сақлаб қолиш имконини беради.
«Биз ўз технологиямиз ёрдамида фермерлар даромадларини энг ками 50 фоизга оширишни ният қилганмиз», – дейди “Managing Asia” компанияси асосчиси Аукрит Унахалехака.

Ҳозирги кунда “Ricult” дастурига 587 минг фермер аъзо бўлган, улардан деярли 400 минги Таиландда истиқомат қилади. 2021 йил май ойида бошланғич босқичда мазкур стартапга япониялик ҳамда швейцариялик инвесторлардан 3,5 миллион доллар сармоя киритилган. Компаниянинг яна бир йирик сармоядори Билл ҳамда Мелинда Гейтслар ҳисобланади.