Германия супермаркетида Мирзачўл қовунлари пайдо бўлди
Сўнгги йилларда Европанинг турли мамлакатлари, шу жумладан Германияда, Ўзбекистонда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб ошиб бормоқда. Германиядаги Edeka Kohler супермаркетига ўзбек қовунлари етказиб бериш бошлангани бунинг яққол мисолидир.
2021 йил 16 июль куни Лар шаҳридаги Edeka марказига Ўзбекистоннинг янги қовунлар торпедаси етиб келди. "Мирзачўл қовуни" ўзининг катталиги ва маззали эканлиги билан жуда машҳур, деб ёзган Edeka Kohler ўз Facebook саҳифасида.
Ушбу қовун нави Ўзбекистон чегарасидан ташқарида ҳам маълум ва улар Россия ва Шарқий Европада, айниқса, қадрланади. Ушбу нав жуда мазали ва унутилмас хушбўй ҳиди, шираси ҳамда оппоқ мағзи билан ажралиб туради.
Ўзбек қовунлари юкланган биринчи машина Лардаги савдо марказига этиб келди. Ва у ерга Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси, сиёсий ва ишбилармон доираларнинг бошқа вакиллари ҳам ташриф буюришди.
Бу тадбир Ўзбекистондан Германия бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб кириш учун бошланғич сигнал бўлиб хизмат қилди.